Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Муҳим маълумотлар

Бу кечада нималар бўлади?

 
 

َعَن عَائِشَةَ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: « هَل تَدرِينَ مَا فِي هذِه اللَّيلة؟ « يَعنِي لَيلَةَ النِّصفِ مِن شَعبَانَ قَالَت : مَا فِيهَا يَا رَسُولَ اللهِ فَقَالَ : «فِيهَا أَن يُكتَبَ كُلُّ مَولُودِ بَنِي آدَمَ فِي هذِهِ السَّنَةِ وَفِيهَا أَن يُكتَبَ كُلُّ هَالِكٍ مِن بَنِي آدَمَ فِي هذِهِ السَّنَةِ وَفِيهَا تُرفَعُ أَعمَالُهُم وَفِيهَا تُنزَلُ أَرزَاقُهُم». (الدعوات الكبير للبيهقي)

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бу кечада (яъни шаъбоннинг ўн бешинчи кечасида) нималар бўлишини биласизми?» дедилар.

Оиша розияллоҳу анҳо:
«Эй Аллоҳнинг Расули, бу кечада нималар бўлади?» дедилар.
У зот:
«У кечада Одам болаларининг бу йилда туғиладиганлари ва бу йилда вафот этадиганлари ёзилади ва у кечада уларнинг аммаллари кўтарилиб, ризқлари нозил бўлади», дедилар»

أتاني جبريل عليه السلام فقال: (هذه الليلة ليلة النصف من شعبان و الله فيها عتقاء من النار بعدد شعور غنم كلب لا ينظر الله فيها إلي مشرك و لا مشاحن و لا إلي قاطع رحم و لا إلي مسبل و لا إلي عاق لوالديه و لا إلي مدمن خمر. (شعب الإيمان للبيهقي)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Жаброил алайҳиссалом менинг олдимга келиб, айтдилар:
«Бу шаъбоннинг ўн бешинчи кечасидир. Аллоҳ таоло бу кечада кўп одамларни дўзахдан озод қилади. Уларнинг адади Калб қабиласи қўйларининг жунларидан ҳам зиёда бўлади. Фақат бу кечада Аллоҳ таолога ширк келтирган, гиначи ва қариндошлик алоқаларини узувчи, изорини (манманлик билан) тўпиғидан пастга тушириб юрувчи, ота-онасига оқ бўлувчи ва хамр ичувчи кишиларга раҳмат назари билан қарамайди».

عن عطاء بن يسار رضي الله عنه قال: إذا كان ليلة النصف من شعبان و إن الرجل ليظلم و يتجر و ينكح النسوان و نسخ إسمه من الأحياء إلي الأموات ما من ليلة بعد القدر أفضل منها ينزل اللع إلي السماء الدنيا فيغفر لكل أحد إلا لمشرك أو مشاحن أو قاطع رحم. (كنز العلم)

Ато ибн Ясор розияллоҳу анҳу айтади:
«Қачон шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси бўлса, ўлим фариштаси бу шаъбондан кейинги шаъбонгача ўлувчиларнинг исмини (Лавҳул маҳфуздан ўзининг дафтарига) кўчиради. Баъзи шахс зулм, тижорат ёки бирорта аёлга уйланади, ваҳоланки, унинг исми тирикларнинг қаторидан ўликларнинг қаторига кўчирилган бўлади. Қадр кечасидан кейин бу кечадан кўра афзалроқ кеча йўқ. Аллоҳ таоло (Ўзининг шаънига мувофиқ) дунё осмонига тушиб, мушрик, гиначи ва силаи раҳмни узувчилардан бошқа барчани мағфират қилади».


Киритилган вақти: 25/03/2021 14:59;   Кўрилганлиги: 71
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/reference/bu-kechada-nimalar-boladi
Чоп этилган вақт: 04/12/2021 10:31