Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Муҳим маълумотлар

Бароат кечасининг фазилатлари ва у кеча билан боғлиқ бидъатлар

 
 

Ўтган ва ҳозирги замонларда маълум бўлмоқдаки, бу кеча борасида баъзи одамлар ҳаддан ошсалар, баъзилар ибодатга бепарво бўлмоқдалар. Шунинг учун бу кечанинг фазилатлари ҳамда бу кечанинг фазилатларидан маҳрум бўлувчи шахслар ҳамда бу кеча билан боғлиқ равишда кейиин пайдо бўлган бидъатларга батафсил назар соламиз.

Бароат кечасида Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум шахслар
1. Мусулмонларга гина сақловчи;
2. Ширк келтирувчи;
3. Ноҳақ одам ўлдирувчи;
4. Зино қилувчи;
5. Силаи раҳмни узувчи;
6. Шим ёки шалворини (манманлик билан) тўпиғидан пастга тушириб, судраб юрувчи;
7. Ота онасига оқ бўлувчи;
8. Доимий ҳамр ичувчи.
9. Кин ва буғз (адоват, кек сақлаш)

Бирор кишига аччиқ қилиб, унга нисбатан қалбидаги нарсани чиқара олмаса, унинг сабабидан қалбида оғирлик пайдо бўлса, бу кин дейилади. Унинг бошқа номи буғздир. Кин ва буғз шунчаки бир гуноҳ ёки айб эмас, балки у деярли барча гуноҳларнинг онасидир. Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Аччиқланишдан кин, киндан саккизта гуноҳ пайдо бўлади:

1. Ҳасад.
2. Шамотат (бировнинг устидан кулиш).
3. Саломга жавоб бермаслик.
4. Паст назар билан қараш.
5. Бировни ғийбат ва туҳмат билан тилга олиш.
6. Бировни масхара қилиш.
7. Имкон топса, бировга озор етказиш.
8. Бировнинг ҳақларини адо қилмаслик» («Кимёи саодат»).

Яна ҳадисларда баён этилишича, қалбида кин ва буғз ўрнашган одамнинг гуноҳи кечирилмайди («Мишкотул масобиҳ»). Бошқа кўпгина ҳадисларда гинанинг қанчалик ёмон иллат экани айтиб ўтилган ва мазаммат қилинган. Шунинг учун ҳар бир мўмин мусулмон бундай ёмонликдан сақланиши лозим. Бирорта одамдан жахли чиққанда уни тезда кечириб юбориш, унга нисбатан дилида бирорта ёмон гап сақлаб қўймаслик, у билан борди-келди ва салом-аликни узмаслик ушбу иллатдан сақланишнинг йўлларидир.

Savad-ul-azam.uz матбуот хизмати.


Киритилган вақти: 27/03/2021 11:39;   Кўрилганлиги: 78
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/reference/baroat-kechasining-fazilatlari-va-u-kecha-bilan-bogliq-bidatlar
Чоп этилган вақт: 06/12/2021 22:34