Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Имом ноиблар учун малака ошириш ўқувлари бошланди

 
 

Имом ноиблар учун малака ошириш ўқувлари бошланди

Ўзбекистон халқаро ислом академияси Малака ошириш маркази Самарқанд минтақавий филиали 2019 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Ушбу марказ Имом Бухорий халқаро марказ қошида ташкил этилган. Шу кунга қадар Республикамиздаги барча имом-хатиблар, отинойиларнинг малака ошириш ўқувлари бўлиб ўтган эди. Жорий йилнинг 18 февраль куни биринчи марта имом ноиблар учун малака ошириш ўқувлари бошланди. Биринчи босқичда Самарқанд шаҳардан 17 нафар, Самарқанд туманидан 3 нафар имом ноиблари машғулотларда қатанашмоқда. Шунингдек, марказ минтақавий бўлгани учун Бухоро, Навоий, Жиззах вилоятларидан келган имом ноиблар ҳам ушбу марказда ўз билим ва кўникмаларини ошириш дарсларида иштирок этмоқда.

Тингловчилар исломшунослик - ислом тарихи ва манбашунослик, қуръоншунослик ва ҳадисшунослик, фиқҳ ва калом илми йўналишида умумий тайёргарлик, умумкасбий тайёргарлик, мутахассислик бўйича тайёргарлик, танлов фанлари бўйича машғулотларда иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, ўқув машғулотлари 3 мартга қадар давом этади.

Savad-ul-azam матбуот хизмати


Киритилган вақти: 20/02/2021 12:08;   Кўрилганлиги: 140
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/press/seminars-briefings/imom-noiblar-uchun-malaka-oshirish-oquvlari-boshlandi
Чоп этилган вақт: 04/12/2021 10:15