Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Отинойилар билан суҳбат.

Самарқанд шаҳар бош имом хатиби Зафар Маҳмудов Самарқанд шаҳрида фаолият олиб бораётган отинойилар билан учрашиб, йиғилиш ўтказди. 

Самарқанд шаҳри бош имом хатибининг масжидларга ташрифи

Самарқанд шаҳри бош имом хатиби Зафар домла Маҳмудов бугун бомдод намозига "Жумабозор" жоме масжидига ташриф буюриб масжид жамоати билан дилдан суҳбатлашдилар ва масжид қурилиши жараёни билан танишиб жамоатимизнинг ҳақкиги дуо килдилар.  

Анжуманда кириш сўзлари айтилди

Анжуманда дастлаб Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов сўзга чиқиб, барча қатнашчиларни кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд заминида кўриб турганлигидан мамнун эканлигини таъкидлар экан, бу илмий анжуманнинг Самарқанд шаҳрида ўтказилаётгани ва унда иштирок этаётган меҳмонларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш биз учун юксак фахр, деб айтди.

Ўзбекистон, Афғонистон, Тожикистон уламолари иштирокида халқаро анжуман бошланди

Айни пайтда Самарқанд шаҳрида"Имом Бухорий меросининг ўзига хос хусусиятлари ва бугунги кундаги тарбиявий аҳамияти" мавзусидаги Ўзбекистон, Афғонистон, Тожикистон уламолари иштирокида халқаро анжуман бошланди.

Имом ноиблар илмий марказ ва ҳадис мактабида бўлди

Хабар берганимиздек Ўзбекистон халқаро ислом академияси Малака ошириш маркази Самарқанд минтақавий филиалида имом ноиблар учун малака ошириш ўқувлари бошланган эди.

Имом ноиблар учун малака ошириш ўқувлари бошланди

Имом ноиблар учун малака ошириш ўқувлари бошланди Ўзбекистон халқаро ислом академияси Малака ошириш маркази Самарқанд минтақавий филиали 2019 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Ушбу марказ Имом Бухорий халқаро марказ қошида ташкил этилган. Шу кунга қадар Республикамиздаги барча имом-хатиблар, отинойиларнинг малака ошириш ўқувлари бўлиб ўтган эди. Жорий йилнинг 18 февраль куни биринчи марта имом ноиблар учун малака ошириш ўқувлари бошланди. Биринчи босқичда Самарқанд шаҳардан 17 нафар, Самарқанд туманидан 3 нафар имом ноиблари машғулотларда қатанашмоқда. Шунингдек, марказ минтақавий бўлгани учун Бухоро, Навоий, Жиззах вилоятларидан келган имом ноиблар ҳам ушбу марказда ўз билим ва кўникмаларини ошириш дарсларида иштирок этмоқда. Тингловчилар исломшунослик - ислом тарихи ва манбашунослик, қуръоншунослик ва ҳадисшунослик, фиқҳ ва калом илми йўналишида умумий тайёргарлик, умумкасбий тайёргарлик, мутахассислик бўйича тайёргарлик, танлов фанлари бўйича машғулотларда иштирок этади. Эслатиб ўтамиз, ўқув машғулотлари 3 мартга қадар давом этади. Savad-ul-azam матбуот хизмати

Отинойи - мураббиядир

Отинойи - аёл-қизлар ўқитувчиси, дин ва шариат билимдони, шунингдек аёллар ўртасидаги диний маросимларга бошчилик қиладиган, халқ орасида катта обрў-эътиборга сазовор бўлган кайвони аёл. Ҳатто "отин" сўзи маърифатпарвар аёлларни ҳурматлаб, исмига қўшиб ҳам айтилган. Улар Қуръони карим қироати, тафсир, пайғамбарлар тарихи, халқ оғзаки ижодини яхши билишган. Бугунги кунда отинойларнинг вазифалари доираси жуда кенгайган. Улар нафақат диний билимлар эгаси, балки юртимизда кечаётган ижобий ўзгаришлар, иқтисодий, таълим ва бошқа соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар, жамиятимиз маънавий, диний ҳаётида кечаётган ўзгаришларнинг фаол иштирокчисига айланиши лозим. Шу мақсадда отинойилар фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг билимларини ошириб бориш мақсадида ўқув-семинарлари ташкил этилмоқда.