Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Хабарлар

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаров “Savad-ul-azam.uz” сайтининг фаолиятига тилак билдирдилар

 
 

Янги иш бошлаган “Savad-ul-azam.uz” номли диний-маърифий веб-сайтмизнинг фаолияти ҳақида Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаров ўз мулоҳаза ва тилакларини билдириб, дуои хайрлар қилдилар. Жумладан, “Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишларга Ўзи мададкор бўлсин! Динимизни ривожи, халқимизнинг маънавияти, маърифатини юксалтиришда хизматчи бўлишини насиб қилсин. Мана шу диний-маърифий сайт ва унинг ижтимоий тармоқлардаги каналларидан кўплаб мўмин-мусулмонлар фойдаланиб, дину диёнатини ислоҳ қилишига, юрти, халқи, динига муҳаббатли бўлиб, тақволилар зиёда бўлишига сабабчи бўлсин!”, дея хайрли ишнинг мусулмонлар учун манфаатли ва давомий бўлишини тиладилар.

      

Аллоҳ таоло устоз Нуриддин домланинг ҳам динимиз равнақи йўлида олиб бораётган хизматларида Ўзи мададкор бўлсин!

Сайт матбуот хизмати     


Киритилган вақти: 27/01/2021 13:52;   Кўрилганлиги: 782
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/press/news/toshkent-shahar-bosh-imom-xatibi-nuriddin-domla-xoliqnazarov-savad-ul-azamuz-saytining-faoliyatiga-tilak-bildirdilar
Чоп этилган вақт: 02/12/2021 21:45