Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Хабарлар

Рустамжон домла “savad-ul-azam.uz” сайтига табирик йўлладилар

 
 

Самарқанд шаҳар бош имом-хатиблиги муассислигида ўз иш фаолиятини бошлаган “savad-ul-azam.uz” диний-маърифий сайтига уламоларимиз томонидан табрик ва дуолар бўлиб турибди.

Кўп йиллардан буён дин хизматида бўлиб, айни пайтда Андижон вилояти Балиқчи туманидаги масжидда имомлик қилиб келаётган Рустамжон домла Ҳамидов оммавий чиқиш ва маърузалари билан мусулмонларга диний маърифат улашиб келаётган устоз ҳам “savad-ul-azam.uz” диний-маърифий сайти ҳақида фикрларини билдириб, фаолиятининг ривожига тилаклар изҳор қилди. Жумладан, домла шундай деди: “Азизи биродарлар, хоссатан, Самарқанд аҳли, Самарқанд шаҳар бош имом-хатиблари Зафар домла билан суҳбатлашмоқдамиз. Бир ажойиб ташаббус бўлиб турган экан, Savad-ul-azam деган (сайт) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига мувофиқ. Биродарлар, Самарқанд шаҳри аҳли, Савадул аъзамда битта бўлинглар. Ҳамма бир ақидада бўлса, соф ақидада бўлса, бирга бирга бу бу дунёдан яхши ўтсак, ҳеч ким ажраб қолмаса. Қуръони каримда жаннатга тушганлар дўзахга тушганлардан сўрайди мазмунидаги оят бор. Шу жойда мен таассуф қиладиган нарсамки, улар (жаннат аҳли дўзах аҳлига қарата) сизлар билан биз битта жойда яшаган эдикку, битта ҳаводан нафас олган эдик, бир хил овқат едик, сизларни бу жойга нима олиб келди, дейишади. Савадул аъзамдан мақсад, шунақа бирорта одам (дўзахда) қолиб кетмаса, ҳеч кимни дўзахга тортиб кетадиган амал тортмаса. Барчаларингизга ташаккур, Савадул аъзам муаллифлари омон бўлишсин. Ҳақиқий халиқимиз учун етакчи, жаннат йўлида етакчи бўлсин. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ”.

         Биз ҳам ўз навбатида домланинг динимиз ривожи, халқимизнинг диний таълимотини оширишда ҳормай-толмай меҳнат қилишларига Аллоҳ таолодан мададлар ато этишини сўраб қоламиз.

Ушбу суҳбатнинг видеолавҳасини қуйидаги манзиллар орқали томоша қилишингиз мумкин: https://t.me/savad_ul_azam  https://www.youtube.com/embed/68I962LQGLs"

Сайт ахборот хизмати


Киритилган вақти: 28/01/2021 13:00;   Кўрилганлиги: 308
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/press/news/rustamjon-domla-savad-ul-azamuz-saytiga-tabirik-yolladilar
Чоп этилган вақт: 06/12/2021 23:02