Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Хабарлар

Қирғизистон президенти Тошкентга ташрифидан кейин берган интервьюсида Қирғизистон ва Ўзбекистонни таққослаб шундай деди:

 
 

«Ўзбекистонга борганда роса уялдим. Биздан 40-50 йил олдинга ўтиб кетибди»


«Куни кеча Ўзбекистонга борганда кўп нарсани сездим. Ҳатто роса уялдим ҳам. [Биз қирғизлар] 30 йилдан бери бир-биримиз билан сиёсатда келишмай, митинглар ўтказиб, фақат этик тозалайдиган чўтка ишлаб чиқара олибмиз. Фабрика-завод қурмабмиз. Ўзбекистон биздан 40-50 йил олдинга ўтиб кетибди, десам янглишмайман. Майда шурупдан тортиб самолёт чиқаришгача етиб боришибди», – деди Жапаров.

Чиндан ҳам бугунги кунда жаннатмакон юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳеч кимга сир эмас.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: «Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир. (Иброҳим сураси 7 – оят). “Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё” деб айтилганидек шукр қилиб, шундай дунё бизни тан олаётган ҳолатга келдик, Алҳамдулиллаҳ! ҳозирги вақтда инсоф ила ўйлаб кўрсак, Ватанимизда барча соҳаларда улкан ўзгариш ва ривожланишлар бўлаётгани яққол кўзга ташланади. Шу жумладан, Диний соҳада ҳам кўплаб ислоҳотлар амалга оширилди. Мисол учун, президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан очилган Мир Араб олий мадрасасини олайлик ёки Ҳадис мактабими ёки бошқа... Бу ўқув даргоҳлариида буюк аждодларимизнинг илмий меросларию ёзиб қолдирган китоблари ҳамда асосий ислом динининг соф таълимоти етук мутахассис олимлар томонидан ўргатилади.

Аллоҳ таолонинг фазли ила мен ҳам ушбу олий мадрасанинг илк талабаларидан бириман. Келажакда бу ерда олган илмларим ёрдамида халқимиз ва динимизга улкан хизматлар қилиш мақсадидаман. Ҳамда, Бухорийлар, Термизийлар авлоди эканимдан ва Ўзбекистонда яшашимдан фахрланаман. Шу юрт фарзанди эканмиз, Ватанимизнинг бунданда гуллаб яшнаши ва бутун оламга донғини таратишда бор имконимиз билан ҳаракат қилишимиз керак. Аллоҳ таоло мустақиллигимизни абадий, юртбошимиз бошчилигида барча мутасаддиларимизнинг халқимиз ва миллатимиз равнақи учун қилаётган ишларида бунданда ривож ва муваффақият берсин!


Киритилган вақти: 30/03/2021 11:52;   Кўрилганлиги: 72
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/press/news/qirgiziston-prezidenti-toshkentga-tashrifidan-keyin-bergan-intervyusida-qirgiziston-va-ozbekistonni-taqqoslab-shunday-dedi
Чоп этилган вақт: 04/12/2021 08:54