Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Хабарлар

Мушк тепаликларининг соҳиблари

 
 

Самарқанд шаҳрида фаолият юритаётган масжидларнинг имом-хатиблари ҳамда маҳалла муллалари иштирокида бугун, 25 ноябрь куни Хўжа абду Дарун масжидида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Унда имом хатибларимизнинг иш фаолияти жараёнлари таҳлили, олдинда турган вазифа ва режалар муҳокама қилинди.

Маҳаллаларда бўлиб ўтадиган маърака ва маросимларда масжид вакили сифатида иштирок этаётган домлаларга мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги томонидан сертификат берилган эди. Шу масалада гапириб ўтган шаҳар бош имом хатиби Зафар Маҳмудов: "Маҳалла муллаларининг ҳаммасини ҳам илм савияси талаб даражасида эмаслиги сир эмас. Қироат ва бошқа билимлар борасида камчиликлари мавжуд. Шунинг учун аввало уларни ҳар ҳафта жума тезиси билан таъминлаш зарур. Қолаверса, улар билан имом-хатиблар диний маърифий сабоқлар олиб бориши лозим" дея таъкидлади.
Дарҳақиқат, қавмга имомлик қилиш масъулиятли ҳамда савобли амалдир. Бу ҳақида Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Уч киши қиёмат куни мушк тепаликларида бўлурлар; Аллоҳнинг ҳаққини ва ўз хожалари ҳаққини адо қилган қул. Бир қавмга имомлик қилган ва улар ундан рози бўлган киши ва ҳар кеча-кундузи беш вақт намозга азон айтган одам», (Термизий ривоят қилган) деганлари ривоят қилинган.
Аллоҳ таоло дин йўлида хизмат қилаётганлар ва барча мўмин-мусулмонларни икки дунё саодатига эриштирсин!

 

 


Киритилган вақти: 25/11/2021 16:57;   Кўрилганлиги: 17
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/press/news/mushk-tepaliklarining-sohiblari
Чоп этилган вақт: 06/12/2021 22:45