Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Хабарлар

Малака ошириш ўқувларининг биринчи босқичи якунланди

 
 

Имом ноиблар учун Ўзбекистон халқаро ислом академияси Малака ошириш маркази Самарқанд минтақавий филиалида 2021 йил 18 февраль куни бошланган ўқувлар 3 март куни ниҳоясига етди. Икки ҳафта мобайнида тингловчиларга исломшунослик - ислом тарихи ва манбашунослик, қуръоншунослик ва ҳадисшунослик, фиқҳ ва калом илми йўналишида умумий тайёргарлик, умумкасбий тайёргарлик, мутахассислик бўйича тайёргарлик, танлов фанлари бўйича машғулотлар бўлиб ўтди.

Дарсларга Малака ошириш маркази Самарқанд минтақавий филиали раҳбарияти томонидан соҳанинг етук мутахассислари жалб этилгани машғулотларнинг қизиқарли, самарали бўлишини таъминлади ҳамда тингловчилар ушбу қисқа вақт ичида кўплаб зарурий маълумотларга эга бўлдилар. Вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов, ўринбосарлари Х.Саттаров, Ё.Мансуров, СамДУ профессор-ўқитувчилари, Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази мутахассислари ҳамда Ҳадис олий мактаби устозларининг дарс машғулотларини олиб бориши малака ошириш курси тингловчиларига ҳар томонлама манзур бўлди. Айниқса, Мисрнинг Ал-Азҳар университети магистратура бўлимининг  усулуд дин кафедраси мудири, ҳадис илми фанлари доктори, Ҳадис мактаби устози, проф. Маҳмуд Абдуллоҳ Абдурраҳмон Абдуҳалимнинг нотиқлик, замонавий фирқалар каби мавзусидаги маърузалари тингловчиларда катта таъсуротлар қолдирди.

Умуман олганда ҳар бир имом-хатиб ва имом ноибларнинг бу каби ўқувларда иштирок этишлари уларнинг билим ва кўникмалари, касбий салоҳиятларини янада ошишига катта хизмат қилади.

3 март куни тингловчилар учун битирув тест имтиҳонлари бўлиб ўтди. Малака ошириш курслари тингловчилари ўзлари учун яратилган шароит, бир-биридан мазмунли дарс машғулотлари ҳамда қаратилган эътибор учун барча ташкилотчиларга ўз миннатдорчилик ва ташаккурларини изҳор этиб, хайрлашдилар. Иншаллоҳ, имом ноиблар курслар давомида ўрганган илмларини халқимизнинг диний маърифатини ошириш йўлида сарф этадилар.   

      

      


Киритилган вақти: 04/03/2021 16:42;   Кўрилганлиги: 105
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/press/news/malaka-oshirish-oquvlarining-birinchi-bosqichi-yakunlandi
Чоп этилган вақт: 02/12/2021 21:17