Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Хабарлар

Маҳалла муллаларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

 
 

Жорий йилнинг 6- июль куни Самарқанд шаҳар “Хўжа абду Дарун” жоме масжидида Самарқанд шаҳрида фаолият олиб бораётган маҳалла муллалари билан навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

 Йиғилишда, йигирма нафардан зиёд маҳалла муллалари қатнашиб, унда, халқимизга фолбинликнинг нақадар ёмонлиги, сеҳр жоду, эр-хотиннинг орасини иссиқ совуқ қилувчи ғаразли кимсаларнинг қиёмат кунидаги ҳолати ва энг муҳими ҳозирги кунимизда ёш оилаларнинг бузилиб кетиши, ёш келинларнинг эрларига итоат қилмаслиги оилам эрим деб яшамасдан, ҳаёт синовларига дош бермасдан эрининг уйидан кетиши ва шунга ўхшаш бошқа масалалар тўғрисида тўлиқ тушунчалар бериб боришлари айтилинди. Шунингдек маҳалла муллаларининг таклифлари эшитилди ва уларга имом хатиблар ва идора ходимлари томонидан қўлдан келгунича ёрдам берилиши ҳам айтилинди. Йиғилишни Самарқанд шаҳар “Хўжа абду Дарун” жоме масжиди имом ноиби Сарвархўжа Бобоев олиб борди.

 

 

 

Savad-ul-azam.uz матбуот хизмати


Киритилган вақти: 06/07/2021 15:44;   Кўрилганлиги: 49
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/press/news/mahalla-mullalarining-navbatdagi-yigilishi-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 23/10/2021 10:05