Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Хабарлар

Имом хатиб ва имом ноибларимиз хайрия ишларида ҳам фаол бўлмоқдалар.

 
 

Масжидларнинг имом хатиб ва имом ноиблари жамоат билан ибодатларни ўз вақтида адо этиш каби амаллардан ташқари жамиятнинг корига яраш, аҳоли, хусусан ёшларни илму маърифатли бўлишлари, оилаларнинг тинч ва бахтли ҳаёт кечиришлари, муҳтожларга ёрдам кўрсатиш сингари ишларда ҳам фаол бўлиб келмоқда.

 Шаҳримиздаги "Шоҳи Зинда" жоме масжиди ходимлари ҳам имом хатиб Самариддин домла Мирзаев бошчилигида бу каби ишларда анча пешқадамдирлар. Масжид жамоаси навбатдаги саховат тадбирида эҳсонпарвар, сахий инсонларнинг кўмаги билан масжид атрофидаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларини эҳсон қилдилар.
Аллоҳ таоло савобли амалларга ўз ҳиссаларни қўшган барча кишиларни ажру мукофот билан сийласин!

Savad-ul-azam.uz матбуот хизмати


Киритилган вақти: 19/10/2021 15:07;   Кўрилганлиги: 42
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/press/news/imom-xatib-va-imom-noiblarimiz-xayriya-ishlarida-ham-faol-bolmoqdalar
Чоп этилган вақт: 06/12/2021 21:45