Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Хабарлар

Имом ноиблар учун малака ошириш ўқувлари бошланди

 
 

Ўзбекистон халқаро ислом академияси Малака ошириш маркази Самарқанд минтақавий филиали 2019 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Ушбу марказ Имом Бухорий халқаро марказ қошида ташкил этилган. 

Шу кунга қадар Республикамиздаги барча имом-хатиблар, отинойиларнинг малака ошириш ўқувлари бўлиб ўтган эди. Жорий йилнинг 4 октябр куни имом ноиблар учун малака ошириш ўқувлари бошланди. Биринчи босқичда Самарқанд шаҳардан 1 нафар, Самарқанд туманидан 3 нафар имом ноиблари машғулотларда қатанашмоқда. Шунингдек, марказ минтақавий бўлгани учун Бухоро, Навоий, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидан келган имом ноиблар ҳам ушбу марказда ўз билим ва кўникмаларини ошириш дарсларида иштирок этмоқда.


Киритилган вақти: 08/10/2021 13:00;   Кўрилганлиги: 29
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/press/news/imom-noiblar-uchun-malaka-oshirish-oquvlari-boshlandi
Чоп этилган вақт: 23/10/2021 09:27