Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Хабарлар

Имом Бухорий масжидининг қурилиши бошланди

 
 

Хабарингиз бор, Имом Бухорий мажмуасида қайта қуриш-реконструкция ишлари бошланган эди. Бугунга қадар ер майдонини текислаш, бинолар ўрни траншеясини қазиш ва тупроқларни зичлаш ишлари амалга оширлди. Бугун эрта тонгда дастлабки ер ости пойдевор бетонини қуйиш, шу билан бирга барпо этиладиган масжид биносининг қибласини белгилаш бўйича тадбир ўтказилди. Унда диний уламолар, мутахассислар ва фахрийлар иштирок этди.

Жумладан, вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов, шу масжид фахрий имоми устоз Махмуджон домла Ибодуллаев, Имом Бухорий Мажумаси бошқарув кенгаши раиси Дехқонбой Эрматов, Ҳадис олий мактаби ректори Олимхон Юсупов, Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази илмий ходими Aсрорхон Aббосов, халқаро илмий тадқиқот маркази мутахассиси Ҳафизулло Бойқобилов, мақбара ва қадимий бинолар қуриш бўйича нафақадаги муҳандис Қодирхон Акобиров, маасжид имом ноиблари Зайниддин Бадихонов ва Беҳзод Бектемиров, қурилиш ташкилоти вакилларидан Саҳобиддин Aрзиқулов, Олтибой Эргашевлар ушбу тарихий воқеа, улкан бунёдкорлик ишининг бошланиш тадбири шоҳидларига айландилар.

Бошланадиган хайрли иш олдидан Қуръони карим оятларидан тиоват ва дуолар қилинди, Аллоҳ йўлида жонлиқ сўйилиб, қурбонлик қилинди.

Илоҳим, бу жой Имом Бухорий бобомизнинг улуғворлигига мос, ислом маърифатини таратувчи, ҳадис илми тараққиёти учун бешик ва минг йиллар мўмин-мусулмонларга хизмат қиладиган маскан бўлсин!

  

Savad-ul-azam.uz матбуот хизмати


Киритилган вақти: 29/04/2021 18:10;   Кўрилганлиги: 130
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/press/news/imom-buxoriy-masjidining-qurilishi-boshlandi
Чоп этилган вақт: 04/12/2021 10:10