Хабарлар

Маҳалла муллалари масжид билан ҳамкорликда иш олиб боради

Маҳалла ва гузарларда аҳолининг диний эҳтиёжларини қондириш, маросим ва диний расм-русмларни белгиланган мезон асосида ўтказишда масжид имомларига маҳалла муллалари яқиндан ёрдам бериб келмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги ташаббуси билан маҳалла ва масжид ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкам йўлга қўйилмоқда.

ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ!!!

БУ ЙИЛГИ РАМАЗОН ОЙИНИНГ ОХИРГИ ТОҚ КЕЧАЛАРИ ✅ 21 КЕЧА: 2-майдан 3-майга ўтар кеча ✅ 23 КЕЧА: 4-майдан 5-майга ўтар кеча

Умматга диннинг мусаффо таълимотини тушунтириб бериш имом-хатибларнинг вазифасидир

Мусулмон жамоасига, айниқса, умматга бу диннинг мусаффо ва тўғри таълимотини осон ва енгил тушунтириб бериш имом-хатиблар, аҳли илмларнинг вазифалари ҳисобланади. Ҳар бир маҳаллада аҳоли томонидан сайланган маҳалла муллалари ҳам фаолият олиб бормоқда.

Имом Бухорий масжидининг қурилиши бошланди

Хабарингиз бор, Имом Бухорий мажмуасида қайта қуриш-реконструкция ишлари бошланган эди. Бугунга қадар ер майдонини текислаш, бинолар ўрни траншеясини қазиш ва тупроқларни зичлаш ишлари амалга оширлди. Бугун эрта тонгда дастлабки ер ости пойдевор бетонини қуйиш, шу билан бирга барпо этиладиган масжид биносининг қибласини белгилаш бўйича тадбир ўтказилди. Унда диний уламолар, мутахассислар ва фахрийлар иштирок этди.

Самарқанд вилоят вакиллигида қорилар билан тадбир ўтказилди

Рамазон файзу футуҳга бой ойдир. Унинг фазилатларидан бири - бу унинг Қуръон ойи эканлиги. Чунки, Исломнинг бош манбаи, инсониятнинг қиёматгача ҳаёт дастури Қуръони карим шу ойда нозил бўлгандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ойда Қуръонни Жаброил алайҳиссалом назоратларидан тўлиқ ўтказиб олар эдилар. Салафи солиҳларимиз ҳам бу муборак ойда Қуръони карим учун алоҳида эътибор ва вақт ажратганлар. Фақиҳ олимлар ҳам бу ойда илм билан шуғулланишни бутунлай йиғиштириб ёки камайтириб, Қуръон мутолаасига иқбол этганлар. Бунинг сабаби, Қуръон мисоли йўқ тенгсиз илоҳий китобдир.

Таровеҳнамозидаги маърузалардан лавҳалар

Самарқанд шаҳар бош имом хатиби Зафар Маҳмудов "Хўжа абду Дарун" жоме масжиди имом хатиби таровеҳ намозида жамоатга маъруза қилди.

Президент Самарқанддаги суҳбатларидан

-Туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари эллик фоиз вақтини фақат “маҳаллабай” пиёда юриб, аҳолининг даромадини сўрайди, масаласини ўрганади, – деди Президент.

Хатми Қуръон бўлаётган масжидлар билан танишинг

Кеча - 12 апрель кунидан бошлаб Самарқанд шаҳридаги 12 та масжидда Хатми Қуръон бошланди. Уларнинг 3 таси 15 кунда якунига етади. Қолганлари 20, 25, 30 кун давом этадиган хатмлардир. 3 та масжидда эса Рамазон ойининг иккинчи ярмида бошланади.

Рамазон ойи 13-апрелдан бошланади

Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида

Рамазон яқинлашмоқда! Қайси масжидларда Хатми Қуръон бўлади?

Аллоҳга беадад шукр, Илоҳий туҳфалар, файзу-футуҳ ва қувонч олиб рамазон яқинлашмоқда. Қалбимизга ажиб шавқ ва срур ила рамазон кириб келмоқда. Ойларнинг султони, эзгулик ва хайр мавсуми, тоату ибодат фасли, саховату дуо, таровеҳу Қуръон ойи бўлмиш муборак моҳи Рамазон ўзининг таровати, саховати ва баракоти билан оламга ташриф буюриб, бошимиз узра раҳмат соябони бўлиб турибди. Кўплаб фазилатларга эга бу ойда Қуръон нозил бўлгандир. Қуръони Каримда Аллоҳ таоло бу ҳақида шундай марҳамат қилади; شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِي أُنْزِلَ فِيهِ الْقُرْآنُ هُدًى لِلنَّاسِ وَبَيِّنَاتٍ مِنَ الْهُدَى وَالْفُرْقَانِ “Рамазон ойи – одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир”. (Бақара сураси, 185-оят)

Қирғизистон президенти Тошкентга ташрифидан кейин берган интервьюсида Қирғизистон ва Ўзбекистонни таққослаб шундай деди:

«Ўзбекистонга борганда роса уялдим. Биздан 40-50 йил олдинга ўтиб кетибди» «Куни кеча Ўзбекистонга борганда кўп нарсани сездим. Ҳатто роса уялдим ҳам. [Биз қирғизлар] 30 йилдан бери бир-биримиз билан сиёсатда келишмай, митинглар ўтказиб, фақат этик тозалайдиган чўтка ишлаб чиқара олибмиз. Фабрика-завод қурмабмиз. Ўзбекистон биздан 40-50 йил олдинга ўтиб кетибди, десам янглишмайман. Майда шурупдан тортиб самолёт чиқаришгача етиб боришибди», – деди Жапаров.

Илмий асарлари

Шаръий ва арабий илмларда бир қанча китоблар таълиф этганлар. Улар турк, инглиз, француз, малавий, ҳусавий ва бундан бошқа Ислом оламидаги тилларга таржима қилинган. Ушбу китобларнинг баъзисини университетда дарс бериш мобайнида ва яна баъзисини дарсдан бўшаган пайтларида таълиф этдилар. Таълифдан ташқари яна бошқа фаолиятлари ҳам бор эди.

ИСЛОМ ОЛАМИ ОҒИР ЖУДОЛИККА УЧРАДИ

Шайх Муҳаммад Али Собуний вафот этдилар. Шайх Муҳаммад Али ибн Жамил Собуний ҳазратлари 1930 мелодий сана Суриянинг илм ва уламолари билан машҳур бўлмиш шаҳри Ҳалабда, диндор, олим оиласида дунёга келдилар. Оталари ҳам Ҳалаб шаҳрининг буюк олимларидан эдилар.

Муфтий ҳазратлари "Хўжа абду Дарун" жоме масжидининг қурилиш ишлари билан танишдилар

Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Самарқанд шаҳрида янгидан барпо этилаётган "Хўжа абду Дарун" жоме масжидида бўлдилар.