Хабарлар

Самарқандда ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган профилактик тадбир ўтказилди

Самарқандда Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, Самарқанд ҳарбий прокуратураси ҳамда дин вакиллари билан ҳамкорликда “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида округ бошқарув аппарати ҳамда гарнизондаги ҳарбий қисм бўлинма комондирлари иштирокида профилактик тадбир ўтказилди.Тадбирда дастлаб, Самарқанд ҳарбий прокурори ёрдамчиси адлия полковниги Эргаш Тловов “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунга тўхталиб мазкур қонун билан коррупция, яъни порахўрлик, мансабдан фойдаланган ҳолда қонунни суиистеъмол қилиш, таниш-билишчилик, қариндош-уруғчилик, истеъдодли кадрларнинг ўсишига тўсиқ бўлиш, инсон ҳуқуқларини бузиш, тамагирлик қилиш каби ҳолатларда, бундай қабиҳликларни амалга оширганлар учун давлатнинг қатъий жазоси муқаррарлиги белгиланганлиги тўғрисида такидлаб, конунда белгиланган жазо турлари бўйича батафсил тушунчалар бериб ўтди. Шунингдек, жиноятчиликни олдини олиш ҳамда уни яшириш бўйича қонунда белгиланган жазо хусусида сўз юритиб, жиноятни яшириш борасида ҳаётда учраётган ҳодисалар мисолида унинг салбий оқибатлари ҳақида сўз юритди.Тадбир давомида, профилактик тадбирнинг таъсирчанлигини ошириш мақсадида Самарқанд шаҳар "Руҳобод" жоме масжиди имом хатиби Амиров Тўлқин юқорида келтирилган жиноятчилик ва ҳуқубузарлик ҳолатларининг диний томондан белигиланган жавобгарлиги тўғрисидаги маърузалари ҳам тингланди. Якунда иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилиб, соҳа вакиллари томонидан атрофлича жавоблар олиш билан ўзларининг ҳуқуқий саводҳонлигини оширишди.   Savad-ul-azam.uz матбуот хизмати

Янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига шарҳ

Эътиқодлар хилма-хил бўлган ва кўп миллатли жамиятда бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро тотувлик муҳити, инсонпарварлик ва меҳр-оқибат туйғуларини шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш ижтимоий ҳаёт фаровонлигига эришишнинг асосий гаровидир. Дин шахсий дунёқараш ва амал бўлиб, қонун уни тўлиқ кафолатлайди, ҳар бир шахсни диний ҳиссиётлари камситилишидан ҳимоялайди. Ўзбекистон қадимдан турли миллат ва элат ҳамда конфессия вакиллари ўзаро тинч-тотув яшаб, ўз диний ибодат ва расм-русумларини эмин-эркин бажариб келган бағрикенг диёр сифатида қадрланади. Мамлакатимизнинг ушбу йўналишда олиб бораётган изчил сиёсати халқимиз ва жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳақли равишда эътироф этилмоқда. Юртимизда виждон эркинлигини таъминлаш ҳар доим устувор вазифалардан бири бўлиб келган. Шу боис, парламентимиз томонидан “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда ишлаб чиқилди ва қабул қилинди.

Маҳалла муллаларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 6- июль куни Самарқанд шаҳар “Хўжа абду Дарун” жоме масжидида Самарқанд шаҳрида фаолият олиб бораётган маҳалла муллалари билан навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Президент «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунни имзолади

Расмийларнинг билдиришича, қонуннинг мақсади виждон эркинлиги кафолатларини кучайтириш, ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқини таъминлашнинг қонуний механизмларини мустаҳкамлаш, шунингдек, давлатнинг дин ишлари бўйича сиёсатини такомиллаштиришдан иборат.

Қуръони карим ва тажвидни ўрганиш ўқув курслари учун қабул

Илм-фан ва диний билимларга рағбати юқори аҳолининг талаб ва эҳтиёжидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази  ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси  қошида “Қуръони карим ва тажвидни ўрганиш курслари” ташкил этилди.

Машҳур актёр фильмларда мусулмонларнинг салбий талқиндаги қиёфасига қарши курашиш учун фонд яратди

Изланишлар шуни кўрсатдики, мусулмон қаҳрамонлари камдан-кам ҳолларда экранларда пайдо бўлади. Агар пайдо бўлса ҳам салбий кўринишда кўрсатилади. «Фильмларда мусулмонлар ҳолатининг нотўғри тасвири муаммоси энди эътиборсиз қолдириб бўлмайдиган вазиятдир», дейди актёр Риз Aхмад.

Самарқанд шаҳар имом-хатибларининг йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун, 23 июн куни Хўжа абду Дарун масжидида Самарқанд шаҳар имом-хатибларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. 

Ўқув-семинари

ЎМИ Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган отинойилар учун ташкил этилган ўқув-семинарда  

ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси таниқли уламо, Фарғона вилояти Данғара тумани “Саид Аҳмадхон ҳожи” жоме масжиди имом-ноиби Ёрқинжон қори Фозиловнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Маҳалла муллалари билан суҳбат бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 8- июнь куни Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар ЎМИ томонидан, Самарқанд шаҳридаги маҳаллаларда фаолият олиб бораётган муллаларнинг фаолиятини расмийлаштирган ҳолда, уларга сертификат тақдим қилинди. Тадбирни Самарқанд шаҳар бош имом хатиби Нурсултонхон домла Абдуманнонов олиб борди. 

Бешикдан қабргача илм изла!

Алоҳ таоло бандаларига берган неъматлари ичида биргина неъмат зиёдаси билан берилиши сўралади. У ҳам бўлса илмдир. Зотан буюк Роббимиз шундай таълим беради: وَقُلْ رَبِّ زِدْنِي عِلْمًا... “...ва айтинг: Эй, Раббим! Менга илмни зиёда эт!” (Тоҳа сураси, 114-оят).

Хушхабар:

Бугун Самарқанд шаҳар "Хўжа абду Дарун" жоме масжидининг 2-қаватининг плиталари қўйилди. 

Германияда Самарқанд ҳақида ҳужжатли филм олинмоқда

В Германии покажут документальный фильм о Самарканде

Рамазон туҳфаси

"Вақф" хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят филиали раҳбари ва вакиллик хотин қизлар буйича маслаҳатчи билан биргаликда Самарқанд шаҳридаги "Меҳр 1-2" оилалардан хабар олди ва болаларига Рамазон туҳфаси берилди.   Savad-ul-azam.uz матбуот хизмати

Самарқанд вилоят ҳокими Э.Турдимов Самарқанд шаҳридаги "Намазгоҳ" жоме масжидида

Самарқанд вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов Самарқанд шаҳридаги "Намазгоҳ" жоме масжидида муборак РамазонҲайити намозини адо этди.Самарқанд вилоят ҳокими Э.Турдимов Самарқанд шаҳридаги "Намазгоҳ" жоме масжидида муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан барча мўмин мусулмонларни муборакбод этди.