Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Эълонлар

Эслатиб ўтамиз:

 
 

Самарқанд шаҳридаги қуйидаги масжидларда белгиланган кунларда Қуръони Карим хатми ниҳоясига етади.

Хўжа Нисбатдор масжиди - 5-май куни
Шоҳи Зинда масжиди - 5-май куни
Хўжа абду Дарун масжиди - 7-май куни
Намозгоҳ масжиди - 8-май куни
Лоҳутий масжиди - 8-май куни
Янги Обод масжиди - 11-май куни
Хўжа Исҳоқи Вали масжиди - 11-май куни
Қўш Ҳовуз масжиди - 11-май куни


Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги ҳадиси шарифларида Қуръони Каримнинг хатмидан кейин дуо қилиш қай даражада улуғ еканлигини баён қилиб берадилар.
Қозаъа ибн Сувайд Ҳумайд ал-Аърождан ривоят қилади: «Ким Қуръон ўқиб, кейин дуо қилса, унинг дуосига тўрт минг фаришта «омийн», деб туради» (Доримий ривояти.

Қуръони Каримни тингловчиларга ҳам улкан савоб бор!
ҳанафий уламоларимиз бир инсоннинг Қуръон тинглаши ўзи қироат қилишидан афзалдир, дейишади. Чунки, тингловчи тинглаши билан фарзни адо қилади. Қуръон қироати эса, фарз эмас. Абу Суъуд: “Қуръон тинглаш қироат қилишдан савоблироқдир, чунки тинглаш фарз, қироат фарз эмас”, деган.
Энг муҳими бу Пайғамбаримизнинг суннатлари ҳамдир. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳум айтади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) менга: “Менга қироат қилиб бергин”, дедилар. Мен: “Эй Расулуллоҳ, Қуръон сизга нозил қилинган бўлса, сизга мен қироат қилиб берайинми?”, дедим. У зот “Ҳа”, дедилар.Бошқа ривоятда “Мен Қуръонни бошқадан эшитишни хуш кўраман”, дедилар. Мен “Нисо” сурасини ўқиб, “Ҳар бир умматдан (ўз пайғамбарини) гувоҳ сифатида келтирганимизда ва сизни (эй, Муҳаммад!) уларга гувоҳ қилиб келтирганимизда, (уларнинг ҳоли) не кечур?!” оятига етганимда, “Етарли” дедилар. Қарасам икки кўзларидан ёш оқаётган экан”, дейилган.

Savad-ul-azam.uz матбуот хизмати


Киритилган вақти: 01/05/2021 13:46;   Кўрилганлиги: 117
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/press/announcements/eslatib-otamiz
Чоп этилган вақт: 02/12/2021 20:49