Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Эълонлар

Эълон!!!

 
 

Бугун Самарқанд шаҳридаги қуйидаги масжидларда Қуръони Карим хатми ниҳоясига етади.

Қўшбаққоли масжиди - 26-апрел (Душанба) куни
Хўжа Зудмурод масжиди - 26-апрел (Душанба) куни

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги ҳадиси шарифларида Қуръони Каримнинг хатмидан кейин дуо қилиш қай даражада улуғ еканлигини баён қилиб берадилар.
Қозаъа ибн Сувайд Ҳумайд ал-Аърождан ривоят қилади: «Ким Қуръон ўқиб, кейин дуо қилса, унинг дуосига тўрт минг фаришта «омийн», деб туради» (Доримий ривояти).

Қуръони Каримни тингловчиларига ҳам улкан савоб бор!
Ҳанафий уламоларимиз бир инсоннинг Қуръон тинглаши ўзи қироат қилишидан афзалдир, дейишади. Чунки, тингловчи тинглаши билан фарзни адо қилади. Қуръон қироати эса, фарз эмас. Абу Суъуд: “Қуръон тинглаш қироат қилишдан савоблироқдир. Чунки тинглаш фарз, қироат фарз эмас”, деган.
Энг муҳими бу Пайғамбаримизнинг суннатлари ҳамдир. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: “Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) менга: “Менга қироат қилиб бергин”, дедилар. Мен: “Эй Росулуллоҳ, Қуръон сизга нозил қилинган бўлса, сизга мен қироат қилиб берайинми?”, дедим. У зот “Ҳа”, дедилар. Бошқа ривоятда “Мен Қуръонни бошқадан эшитишни хуш кўраман”, дедилар. Мен “Нисо” сурасини ўқиб, “Ҳар бир умматдан (ўз пайғамбарини) гувоҳ сифатида келтирганимизда ва сизни (эй, Муҳаммад!) уларга гувоҳ қилиб келтирганимизда, (уларнинг ҳоли) не кечур?!” оятига етганимда, “Етарли” дедилар. Қарасам икки кўзларидан ёш оқаётган экан”, дейилган.

Самарқанд шаҳар бош имом хатиблиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 26/04/2021 11:01;   Кўрилганлиги: 89
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/press/announcements/elon
Чоп этилган вақт: 04/12/2021 19:33