Ахборот хизмати

Эълон;

Ассаламу алайкум азиз каналимиз обуначилари! 

Имомларга муҳим вазифалар топширилди.

Самарқанд вилояти бош имом хатиби З. Эшонқулов туман ва шаҳар бош имом хатиблари билан ўтказган мажлисда камчиликларни бартараф қилиш, уларни олдини олиш, энг муҳими имом хатибларимизнинг ҳозирги даврда илм савиясини ошириш ва муҳим вазифаларни юклади.

Имом Бухорий мажуасида 9200 намозхонни сиғдирадиган масжид қурилади

Имом ал-Бухорий зиёратгоҳи – Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида жойлашган, ХХ аср охирига келиб маданий ва маънавий-маърифий аҳамиятга эга бўлган ёдгорлик мажмуаси. Ушбу зиёратгоҳ ислом оламида энг машҳур ва таниқли зиёратгоҳ ҳисобланади. Имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий дунёга машҳур исломшунос олим ва аллома бўлиб, 1997-1998 йилларда ҳижрий тақвим бўйича аллома туғилганига 1225 йил тўлиши муносабати билан у абадий макон топган қадимий мозорда катта ёдгорлик мажмуаси барпо этилган эди.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори, қироат илми устози Алижон қори янги бўлим мудири этиб тайинланди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида янги ташкил этилган “Қуръон тажвидини ўргатиш” бўлими мудири вазифасига Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори, қироат илми устози, мударрис, серғайрат олим Aлижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли Ҳайдаров тайинланди.

Ўзбекистонда вақтинча жума ўқилинмайди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг Қурбон ҳайити намози юзасидан фатвоси эълон қилинди. Қуйида фатво матни тўлиқ ҳолда келтириб ўтилади.

2021 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 20 июль – сешанба

Муборак Қурбон ҳайитининг халқимизга хос бўлган инсонпарварлик, меҳр-оқибат, саховат ва ўзаро ҳамжиҳатлик каби фазилатларни қарор топтиришдаги муҳим аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда миллий-диний қадриятларимизни улуғлаш мақсадида:

Самарқанд вилояти вакиллик ходимлари сайёр қабул ўтказмоқда

Жорий йилнинг 13 июл куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан жойларда масжидлар фаолиятини такомиллаштириш,

Оби раҳмат масжидининг янги биноси қад ростламоқда

Аллоҳга беадад шукрки, юртимиздаги икки мингдан зиёд масжидларимиз кундан-кунга обод бўлмоқда. Кўп масжидлар замонавий шаклда таъмирланиб, чиройли ва қулай ҳолатга келтирилмоқда. Халқимиз бундай жоме масжидларда ибодатларини хотиржам адо этаётганларидан мамнунлар.

Самарқандда ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган профилактик тадбир ўтказилди

Самарқандда Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, Самарқанд ҳарбий прокуратураси ҳамда дин вакиллари билан ҳамкорликда “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида округ бошқарув аппарати ҳамда гарнизондаги ҳарбий қисм бўлинма комондирлари иштирокида профилактик тадбир ўтказилди.Тадбирда дастлаб, Самарқанд ҳарбий прокурори ёрдамчиси адлия полковниги Эргаш Тловов “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунга тўхталиб мазкур қонун билан коррупция, яъни порахўрлик, мансабдан фойдаланган ҳолда қонунни суиистеъмол қилиш, таниш-билишчилик, қариндош-уруғчилик, истеъдодли кадрларнинг ўсишига тўсиқ бўлиш, инсон ҳуқуқларини бузиш, тамагирлик қилиш каби ҳолатларда, бундай қабиҳликларни амалга оширганлар учун давлатнинг қатъий жазоси муқаррарлиги белгиланганлиги тўғрисида такидлаб, конунда белгиланган жазо турлари бўйича батафсил тушунчалар бериб ўтди. Шунингдек, жиноятчиликни олдини олиш ҳамда уни яшириш бўйича қонунда белгиланган жазо хусусида сўз юритиб, жиноятни яшириш борасида ҳаётда учраётган ҳодисалар мисолида унинг салбий оқибатлари ҳақида сўз юритди.Тадбир давомида, профилактик тадбирнинг таъсирчанлигини ошириш мақсадида Самарқанд шаҳар "Руҳобод" жоме масжиди имом хатиби Амиров Тўлқин юқорида келтирилган жиноятчилик ва ҳуқубузарлик ҳолатларининг диний томондан белигиланган жавобгарлиги тўғрисидаги маърузалари ҳам тингланди. Якунда иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилиб, соҳа вакиллари томонидан атрофлича жавоблар олиш билан ўзларининг ҳуқуқий саводҳонлигини оширишди.   Savad-ul-azam.uz матбуот хизмати

Янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига шарҳ

Эътиқодлар хилма-хил бўлган ва кўп миллатли жамиятда бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро тотувлик муҳити, инсонпарварлик ва меҳр-оқибат туйғуларини шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш ижтимоий ҳаёт фаровонлигига эришишнинг асосий гаровидир. Дин шахсий дунёқараш ва амал бўлиб, қонун уни тўлиқ кафолатлайди, ҳар бир шахсни диний ҳиссиётлари камситилишидан ҳимоялайди. Ўзбекистон қадимдан турли миллат ва элат ҳамда конфессия вакиллари ўзаро тинч-тотув яшаб, ўз диний ибодат ва расм-русумларини эмин-эркин бажариб келган бағрикенг диёр сифатида қадрланади. Мамлакатимизнинг ушбу йўналишда олиб бораётган изчил сиёсати халқимиз ва жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳақли равишда эътироф этилмоқда. Юртимизда виждон эркинлигини таъминлаш ҳар доим устувор вазифалардан бири бўлиб келган. Шу боис, парламентимиз томонидан “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда ишлаб чиқилди ва қабул қилинди.

Маҳалла муллаларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 6- июль куни Самарқанд шаҳар “Хўжа абду Дарун” жоме масжидида Самарқанд шаҳрида фаолият олиб бораётган маҳалла муллалари билан навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Президент «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунни имзолади

Расмийларнинг билдиришича, қонуннинг мақсади виждон эркинлиги кафолатларини кучайтириш, ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқини таъминлашнинг қонуний механизмларини мустаҳкамлаш, шунингдек, давлатнинг дин ишлари бўйича сиёсатини такомиллаштиришдан иборат.

"Қуръонда зикри келган ажойиботлар"

Муҳтарам каналимиз обуначилари каналимизга "Қуръонда зикри келган ажойиботлар" туркумидаги қизиқарли мулт сериалини қўйиб борамиз.