Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Тазкия

КАМТАРЛИК – ГЎЗАЛ ФАЗИЛАТ

 
 

Камтарлик динимизда эъзозланган, даъват қилган фазилат. Барча даврларда, ҳамма юртлар ва халқларда камтарлик улуғланган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: «Ер юзида кибру ҳаво ила юрма! Албатта, сен зинҳор ерни тешиб юбора олмайсан ва бўйда тоғларга ета олмайсан!» (Исро сураси, 37-оят).

Набий алайҳиссалом бундай дедилар: “Ким одамлар унинг учун тик туришларини яхши кўрса, бас, ундай одам дўзахдан ўз ўрнини тайёрлайверсин” (Имом Термизий ривояти).
Жалолиддин Румий айтади: “Агар бахт-саодат истасанг, ғурур, манманликдан йироқ бўл, ҳикматли сўзларни сокинлик билан тингла, такаббурлик, адоват, гиначиликдан ҳазар қил. Қайғу-аламлар сенга ҳужум этса, бу ҳужумларга ўз адабсизлигинг сабабдир”.
Ғурур, такаббурлик эса маломат қилинган. Чунки кибр инсонни бошқалар назаридан қолдиради, уни қадрсизлантиради ва ҳалок қилади.
Камтарликнинг қоидалари бор. Ҳамиша тавозели бўлиш керак. Улуғлар айтадиларки, ожизлик, заифлик юзасидан эгилиш камтарлик саналмайди. Чунки кучсиз одамнинг синиқлиги табиийдир. Лекин қувватга тўлиб, ҳар қандай ишга қодир бўлган кишининг камтарликни одат тутиши, тавозели бўлиши қийин. Демак, айни шу ҳолда Аллоҳ учун камтарликни лозим тутиш фазилат ҳисобланади.
Аллоҳ таоло барчамизга чинакам камтарлик насиб этсин. Кибр офатидан сақласин!


Киритилган вақти: 22/11/2021 10:28;   Кўрилганлиги: 16
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/islam/tazkiyah/kamtarlik-gozal-fazilat
Чоп этилган вақт: 06/12/2021 22:25