Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Тазкия

Ибратли ҳикоя:

 
 

Иброҳим Нахаъийнинг кўзи ғилай эди. Шогирди Сулаймон ибн Меҳроннинг кўзи эса хира эди. 

Бир куни иккови Кўфа кўчаларидан масжидга кетишаётган эди, имом Нахаъий: «Сулаймон! Сен бошқа йўлдан кетсанг бўларди. Баъзи калтафаҳмлар ғилай кўзи ожизни етаклаб кетяпти деб, бизни ғийбат қилиб, гуноҳга ботишяпти», деди. Шунда Аъмаш: «Эй Абу Имрон, бизга нима? Ахир биз савобга, улар гуноҳга қолишяпти-ку?» деди. Шунда Нахаъий: «Субҳаналлоҳ! Биз савобга эга бўлиб, улар гуноҳкор бўлганидан кўра биз ҳам, улар ҳам омон қолгани яхши эмасми?» дедилар.


Киритилган вақти: 26/05/2021 10:57;   Кўрилганлиги: 83
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/islam/tazkiyah/ibratli-hikoya
Чоп этилган вақт: 06/12/2021 22:54