Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Тазкия

БАСМАЛА

 
 

Ким жаҳаннам соқчиларидан бўлган ўн тўққиз нафар «забония»дан Аллоҳ нажот беришини истаса, «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим»ни ўқисин.

Аллоҳ таоло (унинг) ҳар бир ҳарфини уларнинг ҳар бирига қарши қўрғон қилади. «Басмала» ўн тўққиз ҳарфдан иборат. Аллоҳ таоло жаҳаннам соқчилари ҳақида ҳам: «Унинг устида ўн тўққизта (фаришта) бор» (Муддассир сураси, 30-оят) деган.
Яъни, дўзах фаришталарининг ададича. Саҳобалар ҳар бир ишини «Басмала» билан бошлар эдилар. Уларнинг кучлари ҳам мана шундан ибтидо ва қувват олар эди.
Қуртубий «Тафсир»ида Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

"Қуръон ёдлаш фазилатлари" китобидан.


Киритилган вақти: 02/06/2021 12:45;   Кўрилганлиги: 85
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/islam/tazkiyah/basmala
Чоп этилган вақт: 06/12/2021 23:19