Тазкия

ЭСЛАТМА:

ТАКБИРИ ТАШРИҚ АЙТИШНИ УНУТМАНГ: Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.

Қурбонлик манфаъати

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: »مَا عَمِلَ ابْنُ آدَمَ يَوْمَ النَّحْرِ عَمَلًا أَحَبَّ إلَى اللَّهِ مِنْ هِرَاقَةِ دَمٍ وَإِنَّهُ لَتَأْتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِقُرُونِهَا وَأَظْلَافِهَا وَأَشْعَارِهَا وَأَنَّ الدَّمَ لَيَقَعُ مِنَ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ بِمَكَانٍ قَبْلَ أَنْ يَقَعَ عَلَى الْأَرْضِ فَطِيبُوا بِهَا نَفْسًا .«رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Такбири ташриқ

Ҳанафий мазҳабида ташриқ кунлари Қурбон ҳайити кунидан кейинги уч кун ҳисобланади. Ташриқ дегани гўштни қуритиш деганидир. Мусулмонлар қурбонлик гўштларини одатда ушбу кунларда қуритгани боис шундай аталган. 

Қурбонлик кимларга вожиб бўлади

«Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик. Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлиқ сўй», деган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! «Қурбонлик қилинглар! Чунки, у отангиз Иброҳимнинг суннатидир», деган Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин!

Дуолар қабул бўлишлиги

Жазирий ўз асарларида дуолар қабул бўлишининг қуйидаги шартларини зикр қилганлар: 1. Ейдиган, ичадиган, киядиган нарсалари ва яшайдиган ерлари ҳаромдан бўлмаслиги лозим. 2. Дуо пайтида ихлосли бўлиши зарур. 3. Мусулмонларга қарши бўлмаслиги керак.

Ҳақ йўли ва залолат йўли

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: «Албатта, бу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинг. Ва бошқа йўлларга эргашмангки, сизни У Зотнинг йўлидан ажратурлар. Ушбуларни сизга тавсия қилдикки, шояд тақво қилсангиз». (Анъом сураси, 153- оят). 1. Аллоҳ таоло бизларни тўғри йўлга – Исломга эргашишга буюрди. Аллоҳнинг улуғ китобида, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида келган кўрсатмаларга мувофиқ амал қилишимизга, саҳоба розияллоҳу анҳумлар у зотдан қабул қилиб олиб, ўзларидан кейингиларга етказганларига, кейин ҳозирги кунимизгача авлоддан-авлодга ўтиб келган илмларга мувофиқ, ҳар бир замон ва маконда сиқо – ишончли уламолар силсиласи нақл қилган шаръий илмларга мувофиқ йўл тутишимизга буюрди.

Зикрнинг 33 фойдаси (1-қисм)

1. Аллоҳ таолога яқинлаштиради; 2. шайтонни қувади;3. қалбдан ғам-қайғуни кетказади,

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтинг

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Шаръий руқя (дам солиш) ҳукми

«Дам солиш» деганда Аллоҳ таолонинг Китоби бўлмиш Қуръони Карим оятларини ва Аллоҳ таолонинг исмларини, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган дуоларни ўқиб, паноҳ тилаш кўзда тутилади. Биз ўрганаётган дам солиш ҳақидаги масалада бир оз ихтилоф бор. Ҳозирги ўзгаришлардан ўта таъсирланиб кетган баъзи бир томонлар дам солиш масаласини йўққа чиқаришга, «Тибга аҳамият бериш керак, дам солиш шариатда йўқ нарса», дейишга уринадилар. Улар ўзларининг бу мавқифларида муболағага кетадилар.

БАСМАЛА

Ким жаҳаннам соқчиларидан бўлган ўн тўққиз нафар «забония»дан Аллоҳ нажот беришини истаса, «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим»ни ўқисин.