Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Оқимлар

Сохта салафийларга раддия!

 
 

Улар жуда ҳам катта даъво қилишиб: Биз Қуръон ва Суннатни салафи солиҳлар фаҳми ила тушунамиз, дейишади.
Аслида эса бу даъволари сафсата ва ёлғондир.
Ҳозир исбот қилиб берамиз.

1. Мотуридий ва ашъарийлар тўрт мужтаҳид имомлар имом Абу Ҳанифа, Молик, Шофеий ва Аҳмадга ва имом Мотуридий ва имом Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳимга эргашишади.
Бу зотларнинг баъзиси саҳобийларни кўрган бўлса, қолганлари тобеинлар ва табаа тобеинлар даврида яшашган. Яъни, 80-333 ҳижрий йиллар оралиғида яшаб ижод этишган.
Салафи солиҳлар бу саҳобийлар, тобеинлар ва табаа тобеинлар экани маълум.
Салафийлар эса ҳижрий 700 йилларда яшаган Аҳмад ибн Таймия раҳимаҳуллоҳга эргашишлари ва бу зот салафийликни бошлаб берганлардан экани ҳам маълум. Яъни, бу зот асло салафи солиҳ бўла олмайди.
Энди қарайлик, аслида салафи солиҳларга кимга эргашаётган экан? Албатта мотуридий ва ашъарийлар!
2. Биз бирон бир масалани фаҳмламоқчи, амал қилмоқчи бўлсак мана шу олти имом ва у зотларнинг шогирдларининг Қуръон ва Суннатдан олган фаҳмига эргашамиз.
Салафийлар эса ибн Таймия ва у зотнинг шогирдларини Қуръон ва Суннатдан олган фаҳмига эргашишади.
Энди яна қарайлик, аслида ким Қуръон ва Суннатни салафи солиҳлар фаҳми ила тушунаётган экан? Албатта мотуридий ва ашъарийлар. Салафийлар эса салафи солиҳлардан деярли уч юз тўрт юз кейин яшаган олимларга эргашаяпти.
3. Баъзида салафийларнинг имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг ақидаси имом Мотуридий ва Ашьарий ақидасидан бошқа эканини (Юсуф Даврон кабилар) кўриб қоламиз.
Биродарлар бу ёлғон. Салафийлар имом Бухорийнинг фақатгина ўзларига мос ақидасига эргашишади халос. Имом Бухорийнинг мотуридий ва ашъарийларга мос ақидаларини яширишади ёки лом лим дейишмайди.
Масалан: Имом Бухорий қиёмат кунги соя йўқ вақтда аршни сояси бўлиши, нузул ҳадиси яъни кечани учдан бири қолганда яқин осмонга Аллоҳнинг раҳмати тушишини айтган.
Салафийлар эса У куни Аллоҳнинг сояси бўлишини ва кечанинг охирги қисмида яқин осмонга Аллоҳ зоти ила нозил бўлишини айтишади.
Бунақа мисоллар жуда кўп.
Энди диққат билан қарайлик, аслида салафи солиҳларга эргашаётган ва Қуръон ва Суннатни салафи солиҳлар фаҳми ила тушунаётганлар ким экан?
Албатта мотуридий ва ашъарийлар!
Кечагинда ихтилофлари билан машҳур бўлган улардан бири имом Ашъарийдек зот ҳақида навбатдаги фитнасини қилибди.
Савол: имом Ашъарийни бутун дунёдаги моликий ва шофеьий уламолари ва тобеьлари бўлмиш мусулмонлар, шунингдек барча ҳанафий мотуридийлар Аҳли сунна имомларидан бири деб билишади!
Дунё таниган энг улуғ олимларнинг жуда жуда кўплари имом ашъарийга тобеьдирлар!
Умматнинг салафий мусулмонларигина тан оладиган ва мотуридий ва ашъарийларнинг жуда катта тўплами умуман тан олмайдиган, ихтилофлардан бошқа бирон нарсаси билан танилмаган, имом Ашъарийнинг қилган хизматини юздан бирини қилмаган бу инсон ким ўзи? Дин ва уммат учун ихтилофлардан бошқа нима хизмати бор?
Нега бу инсон доимий тарзда улуғ имомларга таъна қилаверади?
Бунинг сабаби эса оддийдир: бу тоифа тоинки ҳақ йўлдаги мотуридий ва ашъарийларни таъна қилиб айбламаса уларга ҳеч ким эргашмайди.
Шундай экан ҳушёр бўлайлик, ҳазир бўлайлик.
Арабларда мазмунли ҳикмат бор: Агар қавмнинг йўлбошчиси қарға бўлса, қавмни тез орада ўлаксазорга бошлаб боради.
Аҳли сунна ва жамоанинг икки буюк имоми бор: Имом Абу Мансур Мотуридий ва имом Абул Ҳасан Ашъарий!


Киритилган вақти: 13/10/2021 14:59;   Кўрилганлиги: 14
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/islam/movements/soxta-salafiylarga-raddiya
Чоп этилган вақт: 23/10/2021 09:27