Оқимлар

Сохта салафийлик хатари

Ҳозирги кунда кундалик ҳаётимиз ва ижтимоий тармоқларда ўзига жалб қилувчи мавзулардан бири “САЛАФИЙЛИК” мавзуси десак муболаға бўлмайди. Ҳар бир эътиқод қилувчи шахс Исломнинг илк давридаги салафлар ҳаётидаги иймон ва тақво зиёсини ўз ҳаётида кўринишни истайди. Ҳақиқатда Ислом умматининг илк уч асрида яшаб ўтган салафи солиҳларнинг ҳаёти қиёматга қадар келадиган аҳли иймон учун ибрат бўлди. Ушбу салафларимиз ҳаёти барчага намуна бўлиб, уммат ишининг ривожи, ҳамжиҳатлиги, бирдамлиги, дин нусрати йўлида хизмат қилган бўлса, афсуски ҳозирда бу даъвони қилувчилар яъни “салафийлар” нинг ҳатти ҳаракатлари умматнинг парокандалиги ва ихтилофларига сабаб бўлмоқда. Қуйида “салафийлик” даъвосини қилувчиларнинг низолашув сабабларини эътиқодий ва фиқҳий жиҳатларидан кўриб чиқамиз.

СОХТА САЛАФИЙЛИК

Ақидапараст оқимлардан бири Сохта салафийликдир.  Сўнги йилларда “салаф солиҳларга эргашиш” шиорини ниқоб қилиб олган, мусулмон жамиятларини илк ислом даври ҳолатига қайтаришни  тарғиб қилувчи мутаассиб сохта салафийлар пайдо бўлганини алоҳида қайд этиш лозим. Хўш бунинг хавфи қай даражада? Уларнинг даъволари ва кўринишлари нималардан иборат? 

Шаҳидлик ниқобидаги хунрезлик

Ислом дини асослари бўлмиш Қуръони карим оятлари ва Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида инсон ҳаётига тажовуз этиш, ўзини ўзи ўлдириш қатъиян ман этилади. Ҳаёт Аллоҳ таоло томонидан инсонга топширилган имконият ва масъулиятдир.

Шайтонлар занжирбанд қилинди...

Мусулмонлар учун энг муборак ойлардан бири Рамазон ойидир! Мана шу муборак ойда Ислом дини арконларининг бири бўлмиш рўза тутилади. Ушбу рўза тутиш Ҳақ таолонинг амри бўлиб, мусулмонларни руҳан тетиклаштириб, баданларини чиниқтиради. Бошқа оч яшаётган инсонлар қандайин машаққатда умр гузоронлик қилишаётганин ҳис қилиш имконини беради. Ушбу муборак ойнинг киришини комил мусулмонлар орзиқиб кутишади. Тугашидан эса кўнгиллари маҳзун бўлади. Зотан, бу ой мусулмонлар учун хурсандчилик, саховат ва мағфират ойидир.Ушбу ойда шайтонлар занжирбанд қилиниши ҳақидаги ҳадислар ҳақида турфа фикрлар бор. Ушбу муборак ҳадисдаги “занжирбандлик” лафзи ҳақида Аллоҳ таоло қодир қилгунча етказишга ҳаракат қиламиз.

Бесуннатлар («қуръоний»лар) фитнасидан огоҳ бўлинг! (2- қисм)

Бесуннатлар тоифасининг асосчилари муътазилийлар, қадарийлар ва ғарб-юнон фалсафасидан ниҳоятда қаттиқ таъсирланган кишилар бўлганлар. Инсон ўз ақлига ортиқ даражада эрк бериб юборса, гоҳида адашиб, залолатга кетиб қолиши бор нарса. Чунки, бундай катта оламда, сонсиз саноқсиз махлуқоту мавжудотлар ва ҳодисотлар мавжлари бир-бирига уришган тубсиз денгизда Ваҳий нуридан фойдаланмаган киши ҳайратга юз тутиб, тўғри йўлдан адашиб кетиши ҳеч гап эмас.

Бесуннатлар («қуръоний»лар) фитнасидан огоҳ бўлинг!

Сўнги вақтларда айниқса, интернет тармоқларида набавий ҳадисларни юзсизларча инкор қиладиган, уларни масхаралайдиган айни чоғда эса гўёки диний руҳда мақолалар пост қилиб, илмсиз кишиларнинг бошини айлантириб, ўзларининг залолат ботқоқларига тортаётган жирканч тоифа вакиллари афсуски, ўзбеклар ичида ҳам пайдо бўла бошлади.Уларнинг асл башарасини билмайдиганлар пост қилаётган мақолаларидан таъсирланмоқдалар ёки ҳайратга тушмоқдалар.

Мазҳабга эргашмасликнинг зарарлари ва унинг ёмон оқибатлари ҳақида. 6-қисм

Дунё уларнинг ўзгариши билан обод.Ҳудди шунингдек, динда ҳам собит нарсалар бор. Улар ўзгарувчан бўлиши мумкин эмас.

Мазҳабга эргашмасликнинг зарарлари ва унинг ёмон оқибатлари ҳақида. 5-қисм

Шайх Муҳаммад Саиъйд Рамазон Бутий айтадилар: “Мазҳабсизлик диндан чиқиб кетишга олиб борувчи кўприкдир”. Бундай ҳаракатлар эса ҳадисларда ва уламоларнинг асарларида қатъий қораланган. Қайд этилган мулоҳазалар “Қуръон ва ҳадисгагина амал қиламиз”, – дея ўзларини мужтаҳид билиб, фиқҳий мазҳабларни инкор қилаётганлар аслида, бу ҳаракатлари билан диний бирлик ва ақидавий якдилликка раҳна солаётганлигини исботлайди. Қолаверса, бундай иддаолар асрлар давомида мавжуд бўлиб келаётган мазҳаблар асосчилари ва уларнинг таълимотларига нисбатан бўҳтон бўлиб, мусулмон шахсини адаштиришга қаратилганлигини хулоса қилиш ўринли бўлади.

Мазҳабга эргашмасликнинг зарарлари ва унинг ёмон оқибатлари ҳақида. 4-қисм

Тўғри, баъзи уламолар ўз замонларида шариат ва ижтиҳод ишларида тутуриқсизлик авж олгани, ким кўринган ўз фикрини ўтказишга ҳаракат қиладиган бўлиб кетгани учун ҳижрий учинчи асрнинг охирида “Ижтиҳод эшиги ёпилган” деган фатвони беришган ва шу йўл билан ҳар хил ғаразгўйларнинг шариатни ўйин қилишларига чек қўйишган.

Мазҳабга эргашмасликнинг зарарлари ва унинг ёмон оқибатлари ҳақида. 3- қисм

Саҳоба ва тобеъийларнинг даврида мужтаҳид бўлмаган кишилар ўзлари билмаган масалаларни мужтаҳид бўлган саҳоба ва тобеъийлардан сўрашар эдилар. Мазкур мужтаҳид саҳоба ва тобеъийлар сўровчиларга ҳеч қандай инкор қилмай жавоб берар эдилар. Агар ҳаммага ижтиҳод қилиш лозим бўлганда, сўровчилар савол бермас ва сўралганлар уларга “Ўзингиз ижтиҳод қилинглар”, деб айтар эдилар. Чунки саҳобаларнинг ичида мужтаҳид муфтий бўлганлари бор эди. Улар бошқа саҳобаларга нисбатан камроқ эди. Саҳобалар ичида фатво сўрайдиган, тақлид қиладиганлари ҳам кўпчиликни ташкил қиларди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ислом динини билмайдиган жойларга фақиҳ саҳобаларини юборар эди. Мисол учун Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга юборган эдилар. Ушбу ҳолат ижтиҳодга илми ва қурби етмаган шахс мужтаҳидга тақлид қилиши кераклигига яққол далилдир.