Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Ҳадислар

Худди селнинг кўпиги каби (вазни йўқ) кўпик бўласизлар.

 
 

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

"Ҳали устингизга халқлар худди (очофат) емакхўрлар (овқат солинган) товоққа ташланганидек ёпирилиб келади". Биз: "Ё Росулаллоҳ ўша куни озчилик бўлганимизданми?"деб сўрадик. Сизлар у куни кўпчилик бўласизлар, лекин худди селнинг кўпиги каби (вазни йўқ) кўпик бўласизлар. Душманларингиз қалбидан ҳайбатингиз олиб қўйилади ва қалбларингизга "ваҳн" солиниб қўйилади", дедилар. "Ваҳн" нима?, дедик. "Дунёга муҳаббат қўйиш ва ўлимни ёмон кўриш", деб жавоб бердилар.


Киритилган вақти: 20/05/2021 15:50;   Кўрилганлиги: 97
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/islam/hadiths/xuddi-selning-kopigi-kabi-vazni-yoq-kopik-bolasizlar
Чоп этилган вақт: 28/11/2021 04:16