Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Ҳадислар

Росулуллоҳга яқин бўлай десангиз…!

 
 

Умму Саъийд бинти Мурра Фиҳрийдан, у отасидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўз етимини ёки ўзганинг етимини кафолатига олган, агар Аллоҳга тақво қилса, мен билан у жаннатда мана бу иккиси каби ёки мана бу ва мана бу каби бўлади», дедилар.

Суфён бош ва ўрта бармоқларига ишора қилди».
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аллоҳ азза ва жалла учун бир етимнинг бошини силаса, қўли нечта сочнинг устидан ўтса, шунча ҳасанот ёзилади.
Ким ўз ҳузуридаги етим қизга ёки болага яхшилик қилса, мен ўша одам билан жаннатда мана бундай бўламан» деб икки бармоқларини яқинлаштирдилар».
Етимга яхшилик қилиш, етимнинг бошини силаш, унга хайр-эҳсон қилишнинг нақадар улуғ бир мақом эканлиги, қанчалик буюк бир мартаба эканлигини ана шу сўзлардан билиб олсак бўлади.
Албатта, одамнинг бошидаги сочнинг саноғига етиш қийин. Бироқ, етим болага бошқа ҳеч қандай ёрдам бермаса ҳам, унинг бошини меҳр билан силаб қўйишнинг ўзи беҳисоб савобга муносиб амал экан. Энди етимнинг бошини силаш билан бирга уни тарбиялаган, едириб-ичирган, кийинтирган, бошпана берган, иймон-эътиқодни, тақво, ибодатни ўргатган кишига ёзиладиган ҳасанотларнинг миқдорини ўзингиз чамалаб кўраверинг…
Динимизнинг қанчалик етимпарварлигини ушбу ҳадислардан билиб оламиз.


Киритилган вақти: 13/03/2021 13:46;   Кўрилганлиги: 88
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/islam/hadiths/rosulullohga-yaqin-bolay-desangiz
Чоп этилган вақт: 06/12/2021 23:01