Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Ҳадислар

Кун ҳадиси

 
 

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан, у киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Рамазон ойида менинг умматимга мендан аввалги пайғамбарларга берилмаган беш нарса берилди:
Биринчиси: Рамазон ойининг аввалги кечаси Аллоҳ уларга (раҳмат) назари билан боқади, кимга Аллоҳ раҳмат назари билан боқса уни ҳечам азобламайди.
Иккинчиси: Уларнинг оғзиларининг ҳиди Аллоҳ ҳузурида мискнинг ҳидидан ҳам хушбўйроқ ҳолда юрадилар.
Учинчиси: Фаришталар уларнинг ҳақларига туну-кун истиғфор айтадилар.
Тўртинчиси: Аллоҳ азза ва жалла жаннатига: "Бандаларим учун тайёрлангин ва безангин. Улардан тезда дунё қийинчиликлари, ташвишлари кетиб, менинг жаннатим ва зиёфатимга келадилар", дейди.
Бешинчиси: Агар рамазоннинг охири кечаси бўлса уларнинг барчасини Аллоҳ мағфират қилиб юборади, дегандилар, (атрофдагилар томонидан): "Эй Расулуллоҳ, у лайлатул-қадр кечасими? деб айтил. Шунда у зот: "Йўқ! Агар ишчилар ишларини тамомласалар ҳақлари тўлиқ қилиб бериладими?!" дедилар.
(Демак, бу мукофот, улар рўзани тўлиқ тутганлари учун берилгандир, қадр кечасининг савоби алоҳида берилади, дедилар).
(Насаий, Байҳақийлар ривояти).


Киритилган вақти: 01/05/2021 13:54;   Кўрилганлиги: 88
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/islam/hadiths/kun-hadisi
Чоп этилган вақт: 06/12/2021 22:20