Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Ҳадислар

Барча мусулмонларга оиласи учун дуойи хайрларда бўладиган шундай солиҳа аёллар насиб этсин!

 
 

Солиҳа аёллардан бирлари айтадлар

Узоқ пайт Набий соллаллоҳу алайҳиссаломдан ворид бўлган, Ибн Ҳиббон ривоят қилган ушбу: "Аллоҳумма аллиф байна қулубинаа ва аслиҳ зота байнина, ваҳдинаа субулас саломи" деб зикр қилинган дуони айтиб юрдим. Илгари бу дуога эътиборсиз бўлган эканман.
Субҳоналлоҳ! Ушбу дуони ўқиб юриш ила уйимда, фарзандларим, эрим, аҳлим ва атрофимдаги барча инсонлар билан муросада яшаб, сокинлик ва хотиржамликни топдим. Сизлар ҳам ушбу дуони ёдлаб олинглар.

Уйларимизни ва сизларни уйларингиз аҳволини Аллоҳ ислоҳ қилсин! 

Дуонинг маъноси қуйидагича: Аллоҳим! Қалбларимиз орасини улфат қил, ораларимиздаги муносабатларни ислоҳ қил ва тинч-омонликка бизни йўлла!


Киритилган вақти: 06/04/2021 14:13;   Кўрилганлиги: 178
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/islam/hadiths/barcha-musulmonlarga-oilasi-uchun-duoyi-xayrlarda-boladigan-shunday-soliha-ayollar-nasib-etsin
Чоп этилган вақт: 04/12/2021 10:25