Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Фиқҳ

Таҳоратнинг сифатлари

 
 

Таҳорат уч қисмга бўлинади:
1. Фарз - таҳоратсиз киши намоз ўқимоқчи бўлса, хоҳ у нафл бўлсин, хоҳ жаноза намози бўлсин ёки тиловат учун сажда қилмоқчи бўлсин ё Қуръони каримдан бир оят бўлса ҳам, ушламоқчи бўлсин, унга таҳорат қилиш фарз бўлади.

2. Вожиб - Каъбаи Муаззамани тавоф қилмоқчи бўлган таҳоратсиз кишига таҳорат қилиш вожибдир.
3. Мандуб, яъни тавсия қилинган - таҳоратсиз кишининг уйқудан олдин, уйғонгандан кейин таҳорат олиши, таҳоратли кишининг яна таҳорат олиши, ғийбат, чақимчилик, ёмон сўзлардан, ҳар бир хатодан сўнг, маййитни ювгандан кейин, яна ҳар намозга алоҳида таҳорат олиш, жунуб кишининг ғусл қилишидан олдин, овқатланишдан, ичимлик ичишдан, ухлашдан, яна бир бор эр- хотинлик қилишдан олдин таҳорат олиши, ғазаб келганда таҳорат қилиш, (чунки ғазаб шайтондан бўлиб, шайтон эса ўтдан яратилгандир, ўт эса сув билан ўчирилади) Қуръон қироат қилиш, ҳадис ўқиш, шаръий илмлардан дарс қилиш, азон ва иқомат айтиш, хутба ўқиш, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилиш, Арафот тоғида туриш, Сафо ва Марвани сайъ қилиш учун қилинган таҳорат мандуб ҳисобланади. Яна туя гўштини егандан сўнг таҳорат олиш ҳам мандубдир. Уламоларга мухолиф бўлмаслик учун ҳам таҳорат олиш одобдир. Мисол учун аёл кишини ушлаш билан имом Шофеъий наздларида таҳорат синади, худди шунингдек, кафтининг ичи билан ўз авратини ушласа ҳам. Бизнинг мазҳабимизда бу кўринишда таҳорат синмаса ҳам, яна қайта олиш одобдандир. Чунки ҳамма уламоларнинг иттифоқига кўра қилинган ибодат чиройли бўлади.


Киритилган вақти: 12/02/2021 17:17;   Кўрилганлиги: 92
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/islam/fiqh/tahoratning-sifatlari
Чоп этилган вақт: 23/10/2021 10:25