Фиқҳ

Қурбонлик масалалари тўғрисида

ҚУРБОНЛИКНИНГ НИЯТИ Масала: Бой одам қурбонлик қилишликка жонивор сотиб олиб, бошқаларни унга шерик қилиши мумкин. Агар сотиб олувчи фақир бўлиб, сотиб олаётган вақтда бошқалар шерик бўлса, шерик қиламан деб ният вилса, бошқаларни шерик қилса бўлади. Агар сотиб олиш ватида бошқалани шерик қилишни ният қилмаган бўлса, шерик қилиши жоиз эмас. Масала:Қурбонлик қилувчи қурбонликни дилида ният қилиши кифоя қилади. Тилида қурбонлик қилишни ният қилдим деб айтиши шарт эмас.

НАМОЗНИНГ ҲИКМАТЛАРИ

1. Намоз Исломнинг иккинчи рукни, ибодатларнинг онаси, тоатларнинг асоси, гуноҳларни ювувчи, ёмонликларни қайтарувчидир. 2. Намоз калимаи шаҳодатдан кейинги энг улуғ фарздир. У банда Аллоҳнинг сон-саноқсиз неъматларига шукр келтириши учун шариатга киритилган бўлиб, унинг диний, тарбиявий, шахсий, сиҳҳий, ижтимоий ва бошқа қатор фойдалари жуда кўпдир.

ЗАКОТНИНГ МОҲИЯТИ

САВОЛ: Закотнинг моҳияти нима?

Инсон икки хил ҳолатда жунуб бўлади

Эркак ёки аёлдан манийнинг лаззат билан отилиб чиқиши сабабидан жунуб бўлинади. У хоҳ уйқуда бўлсин, хоҳ уйғоқ бўлсин, фарқи йўқ. Лекин шу шарт биланки, маний ўз ўрнидан лаззат билан кўчган бўлиши керак. Бир кишида лаззат бўлсаю, маний ажраб чиқмаса, у жунубли ҳисобланмайди. Аммо лаззати сўнгач, маний ажралиб чиқса, у жунуб ҳисобланади ва ғусл вожиб бўлади. Кишидан унинг белига урилганлиги ёки бир касаллиги сабабли лаззатсиз маний чиқса, у жунуб ҳисобланмайди ва унга ғусл ҳам вожиб бўлмайди. Демак, кишининг жунуб бўлиши учун лаззат сабабли манийнинг ўз ўрнидан кўчиши шартдир. Лаззат бўлсаю, маний бўлмаса, жунуб ҳисобланмайди. Олат учининг олдинга ёки (ҳаром бўлса ҳам) орқага кириши маний тўкилмаса-да, иккала томонни жунуб қилиб қўяди ва уларга ғусл қилиш вожиб бўлади.

ҒУСЛ ҲАҚИДА

аҳорати йўқ кишига мумкин бўлмаган амаллар ғусл қилиши керак бўлган кишига ҳам мумкин бўлмайди. Яна шу билан бирга ғусл вожиб бўлган кишига ­Қуръони Каримни хоҳ ёддан бўлсин, хоҳ қараб ўқиш ҳамда масжидга кириш ҳам ҳаром ҳисобланади. Қироат қилмай кўз югиртириш ҳаром эмас. Овоз чиқармай, Қуръонни ушламай кўз югиртириб ўқиши, Қуръон эшитиши ҳаром эмас.

ҒУСЛНИНГ ФАРЗЛАРИ ВА СУННАТЛАРИ

Ғуслнинг фарзлари а) оғизни (халқумгача ғарғара қилиб) чайиш; б) бурунга сув тортиб чайиш; в) бутун аъзоларга сув етказиб ишқалаб ювиш.

ҒУСЛ ҚИЛИШ СУННАТ БЎЛГАН ЎРИНЛАР

а) жума намози учун ғусл қилиш суннат;б) Рамазон ва Қурбон ҳайитлари намози учун ғусл қилиш суннат;в) ҳаж ва умра учун эҳромга кириш ниятида ғусл қилиш суннат;г) Ҳаж пайтида Арафотда туриш учун ғусл қилиш суннатдир.

ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ҒУСЛ ҚИЛИНАДИ?

а) жинсий аъзодан шиддат ва лаззат билан маний (эркак ва аёлнинг уруғлик суви) отилиб тушса;

ҒУСЛ ҲАҚИДА ТУШУНЧА

Ғуслнинг «бир нарсанинг устидан сув оқизиш» маъноси бор. Шариатда эса Аллоҳ таолога яқинлик ниятида баданнинг ҳамма ерига сув оқизиб тозалаш «ғусл» дейилади. 

Таҳоратсиз кишига ҳаром бўлган нарсалар

1. Таҳоратсиз киши хоҳ нафл бўлсин, хоҳ фарз бўлсин, намоз ўқиши ҳаромдир;2. Жаноза намозини ҳам бетаҳорат ўқиш ҳаромдир;