Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Турмуш қуриш
 
 

САВОЛ: Ассаламу алайкум! Кеча бир аёл билан танишиб қолдим. Ҳижоб ўраганига 3 ой бўлибди. яна у бева экан турмуш ўртоғи вафот этганига 9 ой ўтибди. У аёл тез-тез бир маршруткага чиқаркан. Уни шафёри унга исломдан гапираркан, яъни ҳижоб ўрашига ўша шафёр сабабчи десаям бўларкан. Энди у киши турмуш қуришни таклиф қилаётган экан. Учинчи хотин қилиб. Мени ҳайрон қолдирган нарса никоҳ махфий бўларкан. Яъни аёлни қариндошлари ва бўлажак кундошлари бу ҳақда билмаслиги керак экан(бу бўлажак куёв таклифи). Аёл ўлган эри уйида қайнонаси билан 2 боласи билан яшайверар экан. Улар учрашиб туришаркан. У одамми айтиши бўйича бева аёлни зинодан сақламоқчи экан. Шу мумкинми? Бу ҳолатда у ҳамма хотинларига тенг муомала қилолмайдику, яна турмуш қурганда ош бериш, бу никоҳни ҳаммага эълон қилиш учун деб ўйлардим. Мен нотўғри деган бўлардим лекин мени фикримга кафолат йўқ. Уни устига уйланмоқчи бўлган кишини ҳам илми бор экан. Шайх ҳазратлари ёки далил келтира оладиган форум иштирокчилари илтимос шу саволга жавоб беринглар. Мен у аёлга ёрдам беришга ваъда берганман. Ҳа, у аёл 27 ёшда.

ЖАВОБ: Ўша аёлга мазкур ҳайдовчидан бошқа эр топилмас эканми? Бу каби ишларда шошилмай, маслаҳат билан иш кўриш керак. Аёл умри бўйи бировга билдирмай, учинчи хотин бўлиб бошқалардан беркиниб ўша эркак билан учрашиб юриши шартми?!
Афсуски, баъзи аёллар жуда ҳам содда бўлишади. Диний гапларни айтган одамларнинг алдовига учиб қолишади. Менга ҳам бунга ўхшаш хабарлар кўп келган. Биттаси бир бечора аёлни алдаб, ҳажга олиб бораман, у қиламан, бу қиламан деб никоҳлаб олиб бир кечадан кейин ғойиб бўлибди. Аёл бечора уни топа олмайди. Бошқа эр қилай деса, бировнинг никоҳида. Мазкур ноинсоф эса, ҳеч бўлмаса бошини очиб қўймай қочиб кетган.
Бундай ҳолатларда кенгаш билан, суриштириб, билиб, етти ўлчаб бир бкесиб иш кўриш керак. Намозни, ҳажни, қироатни ўртага қўшсагина ишониб кетавериш тўғри келмайди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ


Киритилган вақти: 14/04/2021 12:17;   Кўрилганлиги: 93
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/islam/fatwah/turmush-qurish
Чоп этилган вақт: 28/11/2021 03:48