Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

СЕХРГАР ЁКИ ДОМЛА
 
 

САВОЛ:
Ассалому алайкум! Онам ва опамлар бир домлага боришади ва бир куни мен хам бордим. Борганимда у домла қанақадур дуо ўқиди. Кўпинча К харафи ишлатилган (каффа кафки каби сўзлар) ва адашмасам бир имомнинг марузасини эшитганимда шунака ККК каби нарсаларни ўқиб дам солувчиларга борманглар деганди. Шундай домлага боришлик тўғрими? Ва опамлар мени у ерга дам солишлик учун қўйган сув, чой, совун каби нарсаларини олиб бориш-келишликка жўнатишади. Уларни айтганини қилишим жоизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шифони ҳам ризқни ҳам берувчи зот Аллоҳ. Ўзидан қандай сўрашни йўлини ҳам ўргатиб ҳожат намозини жорий қилиб қўйган бўлса, сўрасанг бераман деган бўлса, ўзимизча худди ишимизни битиришимиз учун давлатни одамини ўртага қўйгандек, ҳадясини олиб боргандек кимларнидир ўзимиз билан Аллоҳнинг ўртасига восита қилиб қўйишни нима кераги бор? Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» 


Киритилган вақти: 10/06/2021 10:37;   Кўрилганлиги: 87
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/islam/fatwah/sexrgar-yoki-domla
Чоп этилган вақт: 04/12/2021 08:47