Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Рўзани очмасдан макруҳ қиладиган амални биласизми?
 
 

Савол:
Рўзани очмайдиган, лекин макруҳ бўлган амаллар қайсилар?

Жавоб:
1. Тупукни оғизда тўплаб, сўнг ютиб юбориш;
2. Гапираётган, зикр қилаётган, ўқиётган чоғда лаблари ҳўл бўлса, ўша ҳўлликни ютиш;
3. Оғзидан оқаётган сўлакни қайтадан ютиб юбориш;
4. Оғизни чайгандан сўнг қолган намликни тупук билан бирга ютиб юбориш;
5. Шамоллаш туфайли оққан ва оғиз ё бурундан ташқарига чиққан балғамни нафас олиб, ичкарига тортиш (лекин ичкарига ютгандан ташқарига чиқариб юборган афзал);
6. Бирор нарсани татиб кўриш (ютиб юборса рўза очилади);
7. Бирон нарсани узрсиз чайнаш (ютиб юборса рўзаси очилади);
8. Оғиз-бурунни чайиш ва истинжо қилишда муболаға қилиш, яъни ошириб юбориш;
9. Сувнинг ичида турган ҳолда ел чиқариш;
10. Маний тўкилиб кетиш хавфи бўлмаса, қучоқлашиш, ўпиш ва ушлаш каби шаҳватни қўзғатадиган ишлар рўзани очмайди;
11. Эр-хотиннинг кийимсиз ҳолда баданларини бир-бирига тек-кизиши, лабини тишлаши, сўриши, ўпиши;
12. Заифлашишга олиб борадиган даражада қон олдириш;
13. Ғийбат ва шу каби амалларни қилиш рўзани очмайди;
14. Аёлга қараш ёки у ҳақда хаёл суриш оқибатида маний тўкилиши.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ «Мўминнинг қалқони» китобидан


Киритилган вақти: 26/04/2021 11:20;   Кўрилганлиги: 101
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/islam/fatwah/rozani-ochmasdan-makruh-qiladigan-amalni-bilasizmi
Чоп этилган вақт: 06/12/2021 22:31