Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Жинлар инсон танасига жойлашадими?
 
 

САВОЛ: «Ассалому алайкум, муҳтарам Шайх ҳазратлари! Жинлар тўғрисида баҳс туғилиб, сайтдан ва китобларингиздан шу нарсага алоцадор мавзуларни ўқиб чиқдим, лекин мен бермоқчи бўлган саволга жавоб топа олмадим.

Бир яқин биродаримнинг айтишича, ўғли бетоб бўлиб қолганда, кўшниларининг маслаҳати билан уйига қори йигитни чақиртирибди. У йигит боланинг тана- сининг ичига жин кириб олганлигини таъкидлаб, қандайдир дуоларни ўқиб, жинни ҳайдаб чиқарибди. Мен савол бердим: «Жин инсоннинг ичига кириб олиши мумкинми?» Биродаримнинг ўзи ҳам бу тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлмаса-да, уйига келган қори йигит бемор ўғлининг ошқозонига жин кириб, ўрнашиб олганини ва дуолар натижасида бемор бундан халос бўлганлигини айтибди. Шунингдек, жинлар инсон танасининг турли жойига макон қуриб, инсонларга таъсир ўтказиб, қаттиқ оғриқ ҳис қилишига мажбур этаркан. Ва энг қизиғи, бу ҳолат кечқурун, яъни шомдан сўнг бошланиб, бомдодгача давом этармиш.

Муҳтарам Шайх ҳазратлари! Менинг саволим қуйидагича: “Ҳақиқатда жинлар инсон танасининг турли жойларига жойлашиб олиб, турфа оғриқлар ҳис этишига сабаб бўла оладими?”

ЖАВОБ: Бунга ўхшаш саволларга кўп жавоб берилган. Аммо одамларимиз ўша жавобларни топиб ўқишдан эриниб, саволни қайта-қайта бераверишади. Агар одам ўзининг ичига жин киради, деган эътиқодни қилса, унга ўша нарса ростдан ҳам бўлганга ўхшаб к'"- ринаверади. Ақийдаси мустаҳкам, Аллоҳ таолога қаттиқ ишонган, «бу нарса бўлиши мумкин эмас» деб юрган одамларнинг ичига жин ҳам кирмайди, улар бундан васвасаларга учрашмайди ҳам.

«Жин одамнинг ичига киради» деган гапни саволингизда зикр қилингани каби «қори»лар айтишса, оми одамлар «қори одам айтяпти-ку», дея бу сафсатага яна ҳам қаттиқроқ ишонишади. Бир катта қори одамнинг шогирди шу ишни қилган экан, «Бу динга, Қуръони Ка- римга тўғри келмайди, гуноҳкор бўлибсан», деб менинг олдимга ўша шогирдини бошлаб келди. Мен унга ҳам- масини тушунтирдим. Аммо Қуръони Каримдан бир оз ёд олиб, «қори» бўлган бу илмсиз одам кейин яна ўша ишини давом эттирибди. Айтмоқчиманки, бировнинг «қори»лиги одамларни алдаб қўймаслиги керак.


Охирги ўзгариш вақти: 13/02/2021 12:58;   Кўрилганлиги: 116
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/islam/fatwah/jinlar-inson-tanasiga-joylashadimi
Чоп этилган вақт: 04/12/2021 19:07