Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Аллоҳнинг 99 исмлари ҳақида.
 
 

САВОЛ:
Ҳозирда Аллоҳнинг 99 исмларини мусиқага солиб айтиб чиқишяпти. Шундай усулда ёд олиш ва айтиш жоизми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таолонинг 99 исм сифатларини ёдлаш, шу билан бир қаторда маъноларини ўрганиш ва эътиқодга сингдириш катта бир фазилатли амал. Аммо уни мусиқага солиб ёдлашдан кўра мусиқасиз ёдлаш афзал. Чунки Саҳобаи киромлар даврида уни мусиқага солиб ёдланмаган. Уни куй қўшиққа ўхшатиш яхши эмас. Қолаверса, ҳадисда "Ман аҳсоҳаа" лафзи келган. Аммо бу фақат ёдлаш деган маънони ўзида эмас. балки уни ёд олиш, ўзига сингдириш, маъноларини англаш ва унинг тақозосига кўра амал қилиш, деган маъноларда келади. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво ҳайъати


Киритилган вақти: 10/06/2021 11:10;   Кўрилганлиги: 86
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/islam/fatwah/allohning-99-ismlari-haqida
Чоп этилган вақт: 04/12/2021 19:19