Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Қуръон оятлари

Шафоатни Аллоҳ хохлаганига беради.

 
 

وَكَم مِّن مَّلَكٍ فِي السَّمَاوَاتِ لَا تُغْنِي شَفَاعَتُهُمْ شَيْئًا إِلَّا مِن بَعْدِ أَن يَأْذَنَ اللَّـهُ لِمَن يَشَاءُ وَيَرْضَى

26. Осмонларда қанчадан-қанча фаришталар бор, уларнинг шафоати ҳам фақат Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ва рози бўлганларга изн бермагунича фойдасиздир.

Мушрик кимсалар фаришталарни Аллоҳнинг қизлари санаб, уларнинг қиёматдаги шафоатидан бекорга умидвор бўлиб юришибди. Уларнинг шафоати кофир ва мушрикларга эмас, фақат Аллоҳнинг Ўзи хоҳлаган, Ўзи рози бўлганларга Аллоҳнинг изни билангина бўлади. Дунё ва охират Аллоҳники бўлганидек, ша- фоат ҳам Аллоҳникидир. У кимга изн берса, ўшагина шафоат қила олади. Мушриклар ўзларининг ботил эътиқодларидан умид қилмай қўяқолсинлар. Қиёмат куни ҳеч кимга шафоат фойда бермайди. Фақат Аллоҳ ўша банданинг бу дунёдаги имонидан ва солиҳ амалларидан рози бўлиб, шафоат қилинишига Ўзи изн берган одам учунгина фойда бериши мумкин. Ҳасан Басрий айтади: “Муддати эллик минг йилга тенг бир Кунда емай, ичмай, оёқ узра туриш ҳақида ўйлаб кўрдингизми? Шунда улар “Аллоҳнинг ҳузурида мукаррам бўлган бир зот бизларни шафоатига олмасмикин?” деб бир-бирларидан сўрайдилар. Кейин улар қайси пайғамбарнинг ёнига боришмасин, ўша пайғамбар: “Мени тинч кўйинглар, ҳозир ўзим билан овораман, бошқалар билан ишим йўқ”, деб жавоб беради. Аллоҳ таолонинг қаттиқ азобидан огоҳ бўлган ҳар бир пайғамбар: “Парвардигоримиз на илгари ва на кейин бугунгидек ғазабланмаган” деб шафоат сўровчиларга узрларини изҳор қилишади. Сўнгра Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом изн берилган кишиларни шафоат қиладилар”.


Киритилган вақти: 12/02/2021 17:32;   Кўрилганлиги: 58
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/islam/ayahs/shafoatni-alloh-xoxlaganiga-beradi
Чоп этилган вақт: 23/10/2021 10:06