Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Қуръон оятлари

Қабул бўлган намоз ўз эгасини фаҳш ва мункар ишлардан қайтаради.

 
 

Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:

إِنَّ الصَّلَاةَ تَنْهَى عَنِ الْفَحْشَاءِ وَالْمُنْكَرِ وَلَذِكْرُ اللَّهِ أَكْبَرُ وَاللَّهُ يَعْلَمُ مَا تَصْنَعُونَ

яъни: “Албатта, намоз фаҳш ва ёмон ишлардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри (барча нарсадан) улуғдир. Аллоҳ қилаётган ишларингизни билур”. (Анкабут сураси, 45-оят).

Ояти каримада зикр қилинганидек Аллоҳ таолонинг ибодатида бўлган киши ўз-ўзидан ёмон иллатлардан, ножўя ишлардан тийилади. Содда қилиб айтадиган бўлсак, намоз – инсонга гўзал тарбия берувчи илоҳий амалдир.


Киритилган вақти: 13/09/2021 10:27;   Кўрилганлиги: 9
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/islam/ayahs/qabul-bolgan-namoz-oz-egasini-fahsh-va-munkar-ishlardan-qaytaradi
Чоп этилган вақт: 21/09/2021 07:47