Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Қуръон оятлари

Ўзингизни тор бир жойда қамалиб, сиқилиб қолгандек ҳис этяпсизми?

 
 

У ҳолда Аллоҳнинг Пайғамбари Юсуф алайҳиссаломни қудуқдаги ҳолатларини бир эсга олинг. У зотнинг аҳволлари қандай бўлган эди, ўзларини қандай ҳис қилган эдилар? (Бўлиб ҳам ёш бола эдилар).

وَجَاءَتْ سَيَّارَةٌ فَأَرْسَلُوا وَارِدَهُمْ فَأَدْلَىٰ دَلْوَهُ ۖ قَالَ يَا بُشْرَىٰ هَٰذَا غُلَامٌ ۚ وَأَسَرُّوهُ بِضَاعَةً ۚ وَاللَّهُ عَلِيمٌ بِمَا يَعْمَلُونَ

Аллоҳ таоло бу ҳақда: «(Юсуф алайҳиссалом қудуққа ташланганининг учинчи куни, у очликдан азобланиб ётганида) бир карвон келиб, ўзларининг сув изловчиларини (сув келтиргани) юборганларида, у челакни (қудуққа) ташлаган эди, (сувнинг ўрнига челакка осилиб Юсуф чиқди)»
(Юсуф сураси, 19-оят).

Сиз ҳам маҳзунлик қудуғида умидсизликка тушиб қолманг, (билингки) жуда яқин фурсатларда кушойиш карвони ўтиб қолади.
Аллоҳим, Бизнинг ғам-ташвишларимизни аритгин!

Savad-ul-azam.uz матбуот хизмати


Киритилган вақти: 29/03/2021 11:47;   Кўрилганлиги: 72
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/islam/ayahs/ozingizni-tor-bir-joyda-qamalib-siqilib-qolgandek-his-etyapsizmi
Чоп этилган вақт: 06/12/2021 23:33