Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Қуръон оятлари

Инсон ва жинларни яратилишидан мақсад нима эди?

 
 

وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنْسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ

56. Жин ва инсни фақатгина Менга ибодат қилишлари учун яратдим.

Аллоҳ таоло борлиқдаги ҳамма нарсани, шу жумладан жинларни ва инсонларни ҳам яратган Зотдир. ушбу қисқагина оятда улкан ҳақиқат ифодасини топган. одамлар ва жинларнинг яратилишидан ягона мақсад уларнинг ўзларини яратган Парвардигоргаибодат қилишларидир.

Ислом таълимотида ибодат тушунчасининг кенглигига далолат қилувчи бир неча ҳадислар бор. Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир гуруҳ кишилар: “Эй Аллоҳнинг Расули, бойлар ажр-савобни олиб қўйдилар, чунки улар бизга ўхшаб намоз ўқишади, рўза тутишади ва яна устига, ортиқча мол-дунёларидан садақа ҳам қилишади, дейишди. Шунда у зот: “Аллоҳ таоло сизларга ҳам садақа қиладиган нарсаларни бериб қўймаганми? Ҳар бир тасбеҳингиз садақа, ҳар бир такбир ҳам садақа, ҳар бир таҳлил ҳам садақа, амри маъруф ҳам садақа, наҳйи мункар ҳам садақа ва ҳар бирингизнинг шаҳва- тингизда ҳам садақа бор, дедилар. Шунда одамлар: “Бирортамиз шаҳватини қондирса ҳам ажр оладими?” деб сўрашди. Набий алайҳиссалом: “Айтинглар-чи, шу ишни ҳаромдан бажарса, унга гуноҳ бўлармиди? Худди шунингдек, ҳалолдан бажарса, унга ажр-мукофот бўлади”, дедилар» (Муслим ривояти).


Киритилган вақти: 09/02/2021 15:02;   Кўрилганлиги: 89
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/islam/ayahs/inson-va-jinlarni-yaratilishidan-maqsad-nima-edi
Чоп этилган вақт: 28/11/2021 03:51