Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Қуръон оятлари

Бир бирингизга биродар бўлмагунингизча мўмин бўлолмайсизлар

 
 

إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ فَأَصْلِحُوا بَيْنَ أَخَوَيْكُمْ وَاتَّقُوا اللَّهَ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ

  1. Мўминлар албатта биродарлар, икки биродарингизнинг ўртасини ислоҳ қилинглар ва Аллоҳга тақво қилинглар, шоядки, раҳм қилинсангиз.

 

        

Ояти Каримадаги “икки биродарингизнинг ўртасини ислоҳ қилинглар” эр- хотиннинг орасини тузатиб, яраштириб қўйишга танланган ҳакамлар ҳақидадир.

         Ухувватун – Ислом биродарлиги, дин қардошлиги, қондошлиги дегани. Ухувватун – барча мўмин-мусулмонларнинг бир-бирларига хайрихоҳлиги, дўстлиги, севгиси, шавқати, ёрдами демакдир. У бошқа бирон қавм ёки миллатга раво кўрилмаган, муносиб топилмаган улуғ бир илоҳий ҳадядир. Аллоҳнинг амри ўлароқ мусулмрнларга ато этилган неъматдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинглар. Мусулмон мусулмон билан ака-укадир. Унга зулм қилмайди, ҳақир санамайди ва хўрламайди. Тақво бу ерда ( деб қалбларига уч марта ишора қилдилар).


Киритилган вақти: 16/02/2021 17:25;   Кўрилганлиги: 94
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/islam/ayahs/bir-biringizga-birodar-bolmaguningizcha-momin-bololmaysizlar
Чоп этилган вақт: 02/12/2021 21:41