Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Қуръон оятлари

Аллоҳнинг наздида энг ҳурматлигингиз тақводорингиздир.

 
 

يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّا خَلَقْنَاكُم مِّن ذَكَرٍ وَأُنثَىٰ وَجَعَلْنَاكُمْ شُعُوبًا وَقَبَائِلَ لِتَعَارَفُوا ۚ إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِندَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ ۚ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ

  1. Эй инсонлар! Биз сизларни бир эркак ва бир аёлдан яратдик ҳамда ўзаро танишишингиз учун сизларни халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Аллоҳнинг наздида энг ҳурматлигингиз тақводорингиздир. Аллоҳ билувчидир, хабардордир.

Найсобурийнинг “Асбабунғ нузул” китобида ушбу оятнинг нозил бўлиши ҳақида қуйидаги ривоятлар келтирилган: “Ибни Аббос айтади: “Бу оят Собит ибни Қайс ҳақида нозил бўлган. У ўзига жой бермаган киши ҳақида: Фалончи аёлнинг ўғли” деган эди. Шунда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Фалончи аёлни зикр қилган ким? ” дедилар. Собит туриб: Эё Аллоҳнинг Расули, мен”, деди. У зот: “Одамларнинг юзига қара” , дедилар. У қаради. У зот алайҳиссалом: “Эё Собит, нимани кўряпсан?” дедилар. У: “Оқ, қизи, қораларни”, деди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Сен улардан фақатгина дин ва тақво билангина афзал бўлишинг мумкин”, дедилар. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди”. Муқотил шундай деган: “Макка фатҳи куни Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Билолги Каъбанинг устига чиқиб азон айтишни буюрдилар. Шунда Итоб ибн Усайд ибн Абу Айс: “Отам бу кунни кўрмасдан унинг жонини олган Аллоҳга ҳамд бўлсин”, деди. Ҳорис ибн Ҳишом эса: “Муҳаммад муаззинликка шу қора қарғадан бошқа кишини тополмадими?” деди. Суҳайл ибн Амр эса: “Агар Аллоҳ бирор нарсани хохласа, уни ўзгартиради”, деди. Абу Суён эса: “Мен бирон нарса демайман. Осмоннинг Парвардигори уни (Муҳаммадни) хабардор қилишидан қўрқаман”, деди. Шунда Жаброил алайҳиссалом келиб,  Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга уларнинг гапларини етказди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам уларни чақириб, айтган гаплари ҳақида сўрадилар. Улар иқрор бўлишди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди. Уларни насаблар билан фахрланишдан., молнинг кўплиги билан ғурурланиб-мақтанишдан ва камбағалларни писанд қилмасликдан қайтаради.

“Тафсири ирфон” китобидан.


Киритилган вақти: 10/02/2021 13:52;   Кўрилганлиги: 99
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/islam/ayahs/allohning-nazdida-eng-hurmatligingiz-taqvodoringizdir
Чоп этилган вақт: 06/12/2021 22:56