Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Қуръон оятлари

Аллоҳга ким қарз беради?

 
 

مَّن ذَا الَّذِي يُقْرِضُ اللَّهَ قَرْضًا حَسَنًا فَيُضَاعِفَهُ لَهُ وَلَهُ أَجْرٌ كَرِيمٌ

 

  1. Аллоҳга «қарзи ҳасана» берадиган киши борми?! (У Зот) унга икки ҳисса кўпайтириб қайтаради ва унга улуғ му­кофот бор.

«Қарз» сўзи луғатда «кесиш, қирқиш» маъноларини билдира­ди. Қарз берувчи киши ўз молидан кесиб, қарз сўровчига беради. Аллоҳ таоло Ўз дини йўлида сарфланадиган мол-мулкларни Ўзига берилган «карзи ҳасана»га, яъни орага судхўрлик ва бошка ға­разлар кўшилмаган қарзга ўхшатмоқда. Аллоҳнинг ҳеч нарсага мухтожлиги бўлмаса ҳам бандаларининг ҳиммат ва саховатини синаш учун қарзи ҳасана сўраяпти. Оятда Аллоҳ таоло эҳсон қил­ганларнинг сарфини икки баравар кўпайтириб беришга ва бу­нинг устига, уларни улуғ мукофоти бўлмиш жаннатга киритишга ваъда қилмоқда. Уламолар Аллоҳ таоло қабул қиладиган қарзи ҳасананинг шартларини ҳам зикр қилиб ўтишган: садақа қилув­чининг нияти соф бўлиши; садақани чин кўнгилдан, риёсиз, Ал­лоҳнинг розилиги учун бериши; ҳалол молдан бўлиши; сифатсиз мол бўлмаслиги; энг зарур жойга сарфланиши; садақа яширин ҳолда қилиниши; миннат қилинмаслиги; кўп бўлса кам, оз саналиши; ўзининг яхши кўрган молидан бўлиши; ўзини бой санаб, олувчини камбағал санамаслиги шартдир.

Улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоку анҳудан ривоят қилинади: "ушбу оят нозил бўлганида Абу Даҳдоҳ Ансорий исм­ли саҳоба: "Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ биздан қарз хоҳлаяпти­ми?" деди. «Ҳа, эй Абу Даҳдоҳ», дедилар Сарвари олам. Шунда Абу Даҳдоҳ Расулуллоҳ алайҳиссаломга: "Қўлингизни беринг", деди-да, у зотнинг муборак қўлларидан тутди. Сўнгра: "Мен Пар­вардигоримга боғимни қарз бердим", деди. Унинг боғида олти юз туп хурмоси, хотини Умму Даҳдоҳ ва фарзандлари бор эди. Абу Даҳдоҳ боғига келиб, хотини Умму Даҳдоҳни чақирган эди, у: "Лаббай!" деб чикди. Абу Даҳдоҳ: "Боғдан чиқ, мен уни Парвар­дигоримга қарз бердим", деди. Аёл эса: "Қилган савдоингизнинг даромади кўп бўлсин", деди-да, дарров болалари ва асбоб-анжомларини кўтариб кўчди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом: «Жаннатдаги дуру ёқутдан бўлган қанчадан- қанча хурмолар Абу Даҳдоҳники бўлди», дедилар

 

 “Тафсири ирфон” китобидан


Киритилган вақти: 20/02/2021 12:48;   Кўрилганлиги: 87
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/islam/ayahs/allohga-kim-qarz-beradi
Чоп этилган вақт: 04/12/2021 17:56