Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Қуръон оятлари

Аллоҳ йўлида эҳсон қилишга чақирилмоқдасиз!

 
 

هَاأَنتُمْ هَؤُلَاء تُدْعَوْنَ لِتُنفِقُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ فَمِنكُم مَّن يَبْخَلُ وَمَن يَبْخَلْ فَإِنَّمَا يَبْخَلُ عَن نَّفْسِهِ وَاللَّهُ الْغَنِيُّ وَأَنتُمُ الْفُقَرَاء وَإِن تَتَوَلَّوْا يَسْتَبْدِلْ قَوْمًا غَيْرَكُمْ ثُمَّ لَا يَكُونُوا أَمْثَالَكُمْ

Мана, сизлар Аллоҳ йўлида эҳсон қилишга чақирилмоқдасиз. Ораларингизда бахиллик қиладиганлар ҳам бор. Ким бахиллик қилса, албатта ўз зарарига бахиллик қилади. Ҳолбуки, Аллоҳ беҳожат, сизлар муҳтожсизлар. Агар сизлар юз ўгириб кетсангиз, ўрнингизга сизлардан бошқа қавмни келтириб қўяди, улар эса сизларга ўхшаган бўлишмайди. (Муҳаммад сураси, 38- оят)

Яъни, агар сизлар бахиллик қилсанглар ва илоҳий ҳукмдан юз ўгирсанглар, у ҳолда Аллоҳ таоло сизларни кетказиб, ўрнин- гизга бошқа бир қавмни келтиради. Улар ниҳоятда хурсандчилик билан Парвардигорларининг амр-фармонлари бажаришади, сизлар каби зиқна-бахил бўлишмайди. Абу Ҳурайра розиял- лоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...агар сизлар юз ўгириб кетсангиз, ўрнингизга сизлардан бошҳа ҳавмни келтириб ҳўяди, улар эса сизларга ўхшаган бўлишмайди» деган оятни ўқиган эдилар, саҳобалар: “Эй Аллоҳнинг Расули, биз юз ўгирсак, ўрнимизга келадиган, бизга ўхшамайдиганлар кимлар?” деб сўрашди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом Салмони Форсий розияллоҳу анҳунинг елкаларига уриб: “Мана бу ва унинг қавми”, дедилар» (Ибн Абу Ҳотим ривояти).

Уламолар айтишади: “Агар Ажамдан чиқадиган беҳисоб имомлар ва уламолар зикр қилинмаганда ҳам биргина Имом Аъзамнинг муборак шахслари Пайғамбаримизнинг ана шу башоратларига муносиброқдир”. Ҳақиқатан ҳам ушбу ояти карималар нозил бўлиб турган вақтда сахийлик, Аллоҳнинг йўлида холис мол сарфлаш каби фазилатлар кўпчилик мусулмонларга хос бў- либ, уларнинг бу борадаги ишлари мўъжиза даражасига бориб етгани ибрат ўлароқ тарихнинг олтин саҳифаларида абадий қолиб кетган. Шу билан бирга, баъзи бахиллар ҳам бўлганки, бу ҳам воқеъликдир. Қуръони карим ушбу оятда ана шундай бахилликни муолажа қилмоқда. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай хутба қилдилар: «Бахиллик-зиқналикдан сақланинглар! Албатта, сизлардан олдин ўтганлар зиқналик туфайли ҳалок бў- лишган.Уларни бахилликка амр қилди, бахиллик қилишди.Уларни алоқаларни узишга амр қилди, алоқаларни узишди. Уларни фожирликка амр қилди, фожирлик қилишди» (Абу Довуд, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривояти).


Киритилган вақти: 08/02/2021 17:31;   Кўрилганлиги: 92
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/islam/ayahs/alloh-yolida-ehson-qilishga-chaqirilmoqdasiz
Чоп этилган вақт: 04/12/2021 18:02