Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Ақийда

Сеҳргарларнинг аломатлари кўп.

 
 

Шулардан баъзиларини айтиб ўтамиз.

Сеҳргарлар одамларни ўзига ишонтириш учун тақводор бўлиб кўринишга ҳаракат қилишади. Бунинг учун уларнинг намоз ўқишлари, зикр қилишлари ва одамлар­ни жалб қиладиган бошка ишларни амалга оширишлари кузатилган.

Сеҳргарларнинг аломатлардан яна бири улар бе­морнинг ва унинг онасининг исмини сўрашади. Ҳолбуки, шаръий дам солишда бу исмларнинг ҳеч бир кераги йўқ.

Сеҳргарлар сеҳрланган кишидан баъзи кийимлари­ни ёки кийим парчаларини келтиришни сўрайдилар.

Сеҳргарлар маълум сифатга эга ҳайвон келтириш­ни сўрайдилар. Уларни жинларга атаб сўйишлари ёки қонини беморга суртишлари мумкин. Бу ҳам сеҳргар­ликнинг аломати.

Сеҳргарлар маъносини тушуниб бўлмайдиган тил­сим ва шаклларни чизадилар.

Сеҳргарлар беморга тўртбурчак шакллар ичига тур­ли ҳарфлар ва рақамлар ёзилган варақлар беришади.

Сеҳргарлар беморларга одамларга аралашмай, маълум муддат алоҳида хонада яшашни буюрадилар ва ҳоказо.


Киритилган вақти: 26/02/2021 11:11;   Кўрилганлиги: 69
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/islam/aqidah/sehrgarlarning-alomatlari-kop
Чоп этилган вақт: 02/12/2021 20:00