Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Ақийда

Сеҳрга олақаси бор нарсалар

 
 

  1. Шаъваза.

Шаъваза бизда кўпроқ «бахшилик» деб юритилади. Бу аслида қўл енгиллигидан иборат бўлиб, чаққон ҳа- ракатлар билан бир оз ҳийла ишлатиб, бирор нарсани бошқача қилиб кўрсатишдир. Сеҳрнинг мазкур тури билан шуғулланувчи ўзининг бирор ерига беркитиб ол- ган нарсани беморнинг ичидан олган қилиб кўрсатади.

  1. Нашра.

Бу дам солишнинг бир тури бўлиб, унда жин теккан деб гумон қилинаётган одам муолажа қилинади. Бошқача қилиб айтганда, беморни ўраб олган дард нашр қилинади, яъни ёзиб юборилади, деган даъво қилинади. Бу иш ҳам сеҳр ҳисобланади.

Жобир ибн Абдуллоу розияллоуу ащудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоху алайхи васалламдан нашра хакида суралди. Шунда у зот:

«(У) шайтоннинг амалидандир», дедилар».

Имом Аҳмад ривоят қилган.

  1. Азайимхонлик.

Бу сўз «азиймат»дан олинган бўлиб, «қасам ичиш» маъносини билдиради. Бунда азайимхон маълум исмлар билан касам ичиб, жин текканларга шифо сурайди. Уларнинг даъвосича, мазкур исмлар Сулаймон алайхиссалом жинларнинг қабилаларига муваккал килиб қўйган фаришталарнинг исмлари эмиш. Агар ушалардан бирининг исми билан касам ичса, у ўзига тобе жинни ишга солар эмиш.

  1. Тилсим.

Юлдузларга боғлиқ деб гумон қилинган исмлардир. Улар баъзи бир маъдан ёки бошқа нарсаларда бўлиб, ўшалар билан кишиларни даволаш даъво килинади.

  1. Авфоқ

Бунда турли ракамлар хандасавий шаклларнинг ичига махсус услубда ёзиб чикилади. Ким ўша шакллар солинган когозни узи билан олиб юрса, у тугишни осонлаштиради, бир лашкарнинг бонщаси устидан ғалабасини таъминлайди, маҳбусни қамокдан чиқаради, деган даъволар қилинади.

  1. Мунажжимлик.

Бу суз лугатда юлдузга назар солишни англатади. Аммо истилохда фалакдаги шакллардан ердаги ходисаларни билиб олишни даъво килишдан иборатдир.

Сехргар эса турли услубларни ишлатиб, кишиларга таъсир утказувчи шахсдир. Куръони Каримда сеҳр тўғрисида келган оятда эркакни хотиндан ажратувчи ишларни қилувчилар ҳам сеҳргар экани айтилган.

 

 

“Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ва ноанъанавий даволаш каби ишларнинг ҳақиқати” китобидан


Киритилган вақти: 15/02/2021 10:02;   Кўрилганлиги: 82
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/islam/aqidah/sehrga-olaqasi-bor-narsalar
Чоп этилган вақт: 28/11/2021 04:56