Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Ақийда

АМАЛ НИМА УЧУН КЕРАК?

 
 

Ассалому алайкум! Мен инсон фақат Аллоҳнинг рахмати билан жаннатга киришини эшитдим. Шундай экан мусулмон одам учун дунёда қилган барча амаллари нима учун керак унда. Амаллар қачон фойда қилади инсон учун?

ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ҳар бир амал учун жаннатда улкан даражалар белгилаб қўйилган. Масалан Қуръонни тўлиқ ёдлаб унга амал қилган кишининг жаннатдаги жойи жаннатнинг энг юқори ўрта қисмида бўлади. Жаннат унумдор бир ер кабидир, инсон ҳар бир қилган яхши амали билан у ердан ўзига боғи-роғ ва жойларни тайёрлайди. Гуноҳ ҳам худди шундай ким қанча кўп гуноҳ қилса дўзахнинг қаридан янада чуқур томонига қараб кетаверади ва ўзига жойтайёрлайверади. Ихлос билан қилинган заррача амални ҳам Аллоҳ зое қилмайди. Аллоҳнинг раҳматига эришиш учун ҳам амал қилиш керакда. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг»


Киритилган вақти: 23/03/2021 10:20;   Кўрилганлиги: 71
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/islam/aqidah/amal-nima-uchun-kerak
Чоп этилган вақт: 04/12/2021 09:39