Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Ақийда

Аллоҳнинг қадарига розилик

 
 

Зиёд ибн Ҳассон халифа Умар ибн Абдулазизнинг ўғли Абдулмаликнинг дафнида қатнашди. Умар ибн Абдулазиз тупроқ ташлашни бошлаб берди.

Одамлар маййитни кўмишди, иккита зайтун новдасини қабрнинг икки четига – бирини бош томонига, иккинчисини оёқ томонига қўйишди. Умар қабрнинг олд томонига ўтиб, қиблага юзланди. Одамлар унинг атрофида тўпланишди. Умар: «Ўғлим! Сен отангга итоаткор фарзанд эдинг. Аллоҳ сени менга берганида шунчалик хурсанд бўлган эдимки, ундан олдин бу қадар масрур бўлмаган эдим. Сен туфайли Аллоҳ берадиган яхшиликларга умидим кучли эди. Лекин энди, сени Аллоҳ тақдир қилган ушбу жойга келтириб қўйганимдан кейин Аллоҳдан сен туфайли келадиган насибамга умидим янада кучайди. Аллоҳ сени раҳматига олсин, гуноҳларингни мағфират қилсин ва яхши амалларинг билан мукофотласин. Ҳаққингга хайрли дуо қилганларнинг ҳозирию ғойибига Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. Аллоҳнинг ҳукмига розимиз, амрига таслиммиз. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин», деди-да, аста қадам босиб, қабристондан чиқиб кетди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан


Киритилган вақти: 26/05/2021 11:06;   Кўрилганлиги: 80
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/islam/aqidah/allohning-qadariga-rozilik
Чоп этилган вақт: 04/12/2021 08:51