Ақийда

Барчага ўзи учун халқ қилинган амал муяссардир

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: وَقَالَ عُبَادَةُ بْنِ الصَّامِتِ رَضِي اللهُ عَنْهُ لاِبْنِهِ: يَا بُنَيَّ إِنَّكَ لَنْ تَجِدَ طَعْمَ حَقِيقَةِ اْلإِيمَانِ حَتَّى تَعْلَمَ أَنَّ مَا أَصَابَكَ لَمْ يَكُنْ لِيُخْطِئَكَ، وَمَا أَخْطَأَكَ لَمْ يَكُنْ لِيُصِيبَكَ، سَمِعْتُ رَسُولَاللهِصَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إِنَّ أَوَّلَ مَا خَلَقَ اللهُ الْقَلَمَ، فَقَالَ لَهُ: اكْتُبْ، فَقَالَ: رَبِّ وَمَاذَا أَكْتُبُ؟ فَقَالَ: اكْتُبْ مَقَادِيرَ كُلِّ شَيْءٍ حَتَّى تَقُومَ السَّاعَةُ». يَا بُنَيَّ، إِنّي سَمِعْتُ رَسُولَاللهِصَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «مَنْ مَاتَ عَلَى غَيْرِ هَذَا فَلَيْسَ مِنِّي». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу ўз ўғлига шундай деган: «Эй ўғлим! Сен то ўзингга етган нарса сени четлаб ўтиши мумкин эмаслигини, ўзингни четлаб ўтган нарса сенга етиши мумкин эмаслигини билмагунингча, ҳеч қачон иймон ҳақиқати таъмини тота олмассан. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Албатта, Аллоҳ аввал яратган нарса – Қаламдир. У Зот унга: «Ёз», деди. «Эй Роббим, нимани ёзаман?» деди. «Ҳар бир нарсанинг қиёмат пайти бўлгунча тақдирларини ёз», деди». Эй ўғлим! Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким мана шундан бошқа(ақийда)да ўлса, мендан эмас», деганларини эшитганман». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

«Мазҳабга эмас, салафларга эргашиш керак»ми?

Салафийларнинг яна бир даъвоси «Мазҳабга эмас, салафларга эргшашиш керак». Мана шу сўзни айтаётган салафийга: «Бу фикрга қаердан келдинг», деб савол берсангиз, у: «Албоний, Усаймин ва Ибн Бозларнинг маърузасидан ёки китобидан ўқиб шу фикрни айтганларини эшитдим», дейди. 

Аллоҳни осмонда десак нима бўлади? 6- қисм

Бугунги кунимиздаги Аллоҳга макон нисбатини берувчилар юқоридаги оятларда таъвил ҳам мажоз ҳам мумкин эмас дейдилар. Фараз қилиб, сизлар айтганларинг каби “Бу ишлар мумкин эмас. Таъвил ҳам мажоз ҳам ножоиз”, бўлсин. Демак таъвил ҳам мажоз ҳам йўқ. Хўп бунга кўндик, лекин, ўзингиз айтган гапга ўзингиз амал қилмаяпсизку. Яъни, аслида, сизлар ҳам ўзларингиз келтирган оятларда таъвил қиляпсизлар.

Аллоҳни осмонда десак нима бўлади? 5- қисм

Яни Аллоҳ илми билан бирга, зоти билан эмас. Улар ҳам биз ҳам шу тафсирни айтамиз. Лекин нимага қуйидаги: وَهُوَ الْقَاهِرُ فَوْقَ عِبَادِهِ “У бандалари устидан ғолибдир”, оятини “қаҳри билан ғолибдир”, демайсизлар. Ахир бу оятлар орасида фарқ йўқку. У сизлар билан бирга – илми билан. У бандалари устидан ғолиб – қаҳри билан. У Зот – У Зот. Сизлар билан – бандалари устида. Илми билан – қаҳри билан.

Аллоҳни осмонда десак нима бўлади? 4- қисм

Ушбу келтирилган оятларни сизлар каби зоҳирига эътибор қаратамиз. Сизлар келтирган юқоридаги бешта оятнинг зоҳирий маънолари бўлгани каби биз келтирган олтита оятнинг ҳам зоҳирий маънолари бор. Агар “Ақида оятларида мажоз мумкин эмас”, десаларингиз, булар ҳам ақида оятлари ҳисобланади, буларда ҳам мажоз мумкин бўлмайди. Агар биз келтирган оятларда “мажоз жоиз”, десаларингиз, ваҳоланки, биз ҳам “жоиз деймиз”. Унда “Нега сизлар келтирган оятларда мажоз жоиз эмас”, деган ҳақли савол туғилади. Сизлар келтирган оятлар ва биз келтирган оятлар орасида нима фарқ бор. Нега биз келтирган оятларда мажоз мумкин бўладию, сизлар келтирган оятларда мажоз жоиз бўлмайди. Қани бу ерда мантиқ? У осмонларда ҳам, ерда ҳам Аллоҳдир. Сирингизни ҳам, ошкорингизни ҳам биладир.

Аллоҳни осмонда десак нима бўлади? 3- қисм

“Яҳудийлар, Мужассималар[1], Карромийлар[2] ва Рофизаларнинг[3] ғулувга кетганлари каби инсонлардан кўплари: “Албатта, Аллоҳ Таоло аршга ўрнашган”, дедилар. Улар (Карромий, Мужассима ва Рофизалар)дан баъзи мутааххирлари (кейингилари): “Бирор маконга ўрнашган эмас, лекин олий жаҳатда”, дедилар[4]”.

ИСТИВО МАСАЛАСИ

Табаа тобеинлардан, ҳанафий мазҳабини Мовароунаҳрга олиб кирган етук фақиҳ ва мужтаҳид имом Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳафс Кабир Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ (217-ҳижрий санада вафот этганлар) шундай деганлар:

Аллоҳни осмонда десак нима бўлади? 2- қисм

Бугунги кунда ўз жавобини кутиб турган масъалалардан бири “Нима учун Аллоҳни осмонда демаймиз. Ахир очиқ ойдин оятлар бунга далолат қилиб турибдику. Оятларни инкор қиламизми”? деган саволлар бўлмоқда.

Аллоҳни осмонда десак нима бўлади? 1- қисм

Бугун замон шиддат билан тезлашиб, фан теҳника ривожланиб бормоқда. Кундан кунга янги ихтиролар қилиниб, борган сари ҳаёт енгиллашмоқда. Инсон дунёнинг бир четида туриб бутун жаҳондаги маълумотлардан қисқа вақт ичида хабардор бўлиши, ушбу енгилликларни бир кўринишидир. Бу янгиликлар диний соҳага ҳам кириб келди. Бу қулайликлардан диний соҳада ҳам унумли фойдаланиб келинмоқда.

Аллоҳнинг қадарига розилик

Зиёд ибн Ҳассон халифа Умар ибн Абдулазизнинг ўғли Абдулмаликнинг дафнида қатнашди. Умар ибн Абдулазиз тупроқ ташлашни бошлаб берди.