Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Жамият

Йўл – ҳаракати хавсизлиги борасида динимиз талаблари

 
 

Ерни ёйиб, уни инсонларга бўйсундириб: “Бас, унинг турли жойларида юринглар” деб марҳамат қилган Парвардигори оламга беадад ҳамду санолар бўлсин.

Ер юзида камтарона, одоб-ахлоқ ва гўзал юриш туришларни кўсатган сарвари коинот расулимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

 

وَالَّذِي خَلَقَ الْأَزْوَاجَ كُلَّهَا وَجَعَلَ لَكُم مِّنَ الْفُلْكِ وَالْأَنْعَامِ مَا تَرْكَبُونَ

 

Яъни, “У барча жуфтларни яратган ва сизга кемалар ҳамда чорва ҳайвонларидан минадиган нарсаларингизни қилган Зотдир” (Зухруф сураси, 12-оят).

Қадимги замонлардан буён одамлар улов сифатида ушбу икки хил нақлиёт воситасидан фойдаланиб келадилар. Бу нарса Аллоҳ таоло томонидан берилган улкан неъмат эди. Инсофли, ўзини билган инсон ўзига миниш уловини бериб, хизмат қилдириб қўйган Зотни доимо яхшилик билан эслаб, Унга шукр этиши керак.

Кейинчалик инсонлар Аллоҳ таоло ато этган ақл-заковат ва илҳом ила замонавий нақлиёт воситалари – техникаларни ихтиро қилдилар. Ғилдиракларда, темир изларда, сувда ва ҳатто ҳавода учадиган воситалар шулар жумласидан. Биз ҳаётимизда энг кўп истифода қиладиганимиз эса автомашинилардир. Улар озири вақтга келиб шунчалик кўпайиб кетдики, йўлларда узундан узун қатор тирбандликлар пайдо бўлмоқда. Ҳар бир нарса тартиб, интизом ва қоида асосида амалга оширилмас экан у парокандаликка учрайди. Худди шунингдек, автомашиналар ҳам белгиланган йўлларда жорий қилинган қонун-қоидалар асосида ҳаракатланмас экан натижа ним бўлиши ҳаммага аён. Хўш, ислом нуқтаи назарида йўл ҳаракати хавфсизлиги қандай ўринга эга:

Аввало автомашинани Аллоҳ таолонинг неъмати деб билиш зарур.

Тўғри эътиқодда бўлишлик зарур. Ихлосли одам ваъз насиҳат ва ибратлардан ўзига тезда фойда олади. Ихлос Аллоҳ таоло томонидан бандага бериладиган улкан мукофотва неъматдир.

Аллоҳ таоло ҳадиси қудусийда марҳамат қилади: “Ихлос менинг сирларимдан бир сирдир. Ўз бандаларимдан кимга муҳаббат қилган бўлсамўшанинг қалбига ихлосни жойлайман. Унга фаришта таниш бўлиб ёза олмайди ҳам, шайтон таниш бўлиб буза олмайди ҳам.”

Машинага ўтирганда нима дейилади биласизми?!

 

سُبْحَانَ الَّذِي سَخَّرَ لَنَا هَذَا وَمَا كُنَّا لَهُ مُقْرِنِيْنَ، وَإِنَّا إلَي رَبِّنَا لَمُنْقَلِبُونَ

Субҳаналлази саххоро лана ҳаза ва маа куннаа лаҳу муқринийн. Ва инна ила Роббина ламунқолибун. 

Маъноси: «Бизга буни бўйсундириб қўйган Зот барча айбу нуқсонлардан покдир. Биз бунга қодир эмас эдик ва биз албатта Роббимизга қайтгувчимиз», дейилади.

Сиз ҳам машинангизга тумор ёки шунга ўхшаш нарсалар иласизми?!

Машинага тумор илиш ва ёмон эътиқодда бўлишнинг зарарлари. Туморни нима мақсадда иласиз?! Кўз тегмаслиги учун-ми?! Айнан кўз тегади! Ишим юришиб кетсин деб илдингизми?! Айнан ишингиз юришмайди!

Ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинади:

من علق تميمة فلا اتم الله له

“Ким тамима (тумор) илиб олса, Аллоҳ таоло уни мақсадига етказмайди.”

Ривоятларда шундай келади:

Ўн кишилик бир жамоа келди. Улар Росулаллоҳ соллаллоҳу аълайҳи васалламга байъат қилгани келган эканлар. Росулаллоҳ соллаллоҳу аълайҳи васаллам тўққиз нафар одамнинг байъатини қабул қилиб биттасининг байъатини қабул қилмадилар. Шунда улардан бири, “нега қабул қилмадингиз”, деб сўрашди.  Росулаллоҳ соллаллоҳу аълайҳи васаллам: “унинг қўлида тамиймаси (тумори, илиб олган нарсаси) бор”, дедилар. Кейин у киши тамиймасини (туморини, илиб олган нарсасини) олиб ташлаганидан кейин Росулаллоҳ соллаллоҳу аълайҳи васаллам байъатини қабул қилдилар.”

Туморни кўз тегмасин, ишим юришсин, бало келмасин ва турли бошқа мақсадларда бўйнига, мошинасига ёки чўнтагига олиб юрадими демак унинг эътиқоди бузуқ ва Аллоҳ таолога таваккул ва қадарига розилигининг сустлиги ёки йўқлигидан бўлади. Унинг ўрнига маъсур дуолар бор. Буни бизларга Аллоҳ ва унинг расули Қуръони Карим ва ҳадисларда батафсил маълумотлари келган.

Покликка риоя қилиш зарур. Мусулмон одам ўзининг юзини, қўлини, оёғини ва бошқа қайси аъзолари бўлмасин тоза бўлишини хохласа, минаётган машинасини ҳам пок қилиб юриши керак бўлади.

Сизга тумор сотаётган одам, сизнинг икки ёки уч юз сўмизга зор бўлиб қараб ўтирмасди.

Тумор, бўри ёки шунга ўхшаш турли хил илиб, бирор нарсанинг ичига солиб қўядиган ва боғлаб қўядиган шунга ўхшаш нарсалари билан сиз ўз мақсадингизга етиб Аллоҳ таоло сизга битган бало, кўз тегиши, ишизнинг юришмаслигини олдини олиб ҳаётиз фақат роҳат фароғатда бўлганида эди, у сотувчининг ўзи шуни тақаиб сизнинг икки ёки уч юз сўмизга зор бўлиб қараб ўтирмасди. Чунки буларнинг бирортаси ёрдам беролмайди. Мусулмон одам фақатгина Аллоҳ таолога таваккул, сабр ва иймонда собит бўлиши лозим.

Йўлдаги белгилар.

Йўлнинг тартиб интизоми учун киритилган қоидалар, шариат қоидаларига зид келмаса ва бунда инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳам тартиб топган бўлса, уларга амал қилиш вожиб ҳисобланади.

Мусулмон киши доим зийрак бўлади.

Мусулмон киши доимо зийрак, хушёр ва сергак бўлади. Ўз уловининг тозалигига, юришига, бузуқ ёки бузуқ бўлмаганлигига, шиналарига, мойи  бор-у йўқлигига ва энг кераклиси йўлнинг қоидаларига эътиборли бўлиб ўзининг бошқа биродарларига халақит бермасликка интилади. Ҳайдовчига барча инсонлар ўзининг ҳаёти, моли, жасади ва руҳини қўйиб ҳайдовчига ишониб унинг машинасига ўтиради. Энди ҳайдовчи ҳам уларни соғ-у саломат манзилларига олиб бориб қўйиши унга вожиб бўлади.

 

  Зафар Маҳмудов - Самарқанд шаҳар бош имом хатиби


Киритилган вақти: 04/06/2021 10:07;   Кўрилганлиги: 88
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/articles/society/yol-harakati-xavsizligi-borasida-dinimiz-talablari
Чоп этилган вақт: 06/12/2021 23:33