Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бош имом-хатиблиги w w w . s a v a d - u l - a z a m . u z

Жамият

Виртуал маконда ҳаёт кечириш бу.....

 
 

Виртуал маконда ҳаёт кечириш сизу биз оʻйлагандан ҳам коʻра хавфлироқдир. Масала шу қадар долзарб ва мураккабки, уни соʻзсиз муаммо даражасига коʻтарса боʻлади. Нима учун? Аввало, фактга юзлансак. Бугун дунёда ҳар бир офис ходими кунига оʻртача ҳисобда 5-6 соат вақтини компютер олдида оʻтказади. Телефон соʻзлашувлари, телевизор, интернет ва компютер оʻйинларини қоʻшиб ҳисоблаганда, бу рақам икки бараварга ортади. Демак, замонавий ахборот-коммуникатсия воситаларидан фойдаланиш учун куннинг тенг ярмини сарфлар эканмиз.

Ёшлар орасида эса мобил телефонлардан кейинги оʻринда интернет энг оммавий алоқа воситаси эканини исботлашнинг ҳожати ҳам боʻлмаса керак. Сотсиологик тадқиқотларга коʻра, ер юзи аҳолисининг 22 фоизи интернетдан ҳар куни фойдаланади. Яна бир қизиқ маʼлумот: ҳозир глобал тармокда энг коʻп коʻрилувчи юзта веб-сайтнинг йигирматаси ижтимоий тармоқлар туркумига киради, яна олтмиштаси у ёки бу жиҳатдан ижтимоий мазмундаги сайтлардир. Унинг фонида интернет ва айниқса, ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчиларининг сонигина эмас, ушбу тармоқларнинг инсонларга коʻрсатаётган таʼсири ҳам сезиларли равишда ортиб бораётгани яққол коʻзга ташланмокда.

Интернет фойдаланувчиларининг 78 фоизи (аксарияти ёшлар, албатта) ижтимоий тармоқлардаги маʼлумотларни ҳаққоний ва холис ахборот,

деб ҳисоблайди. Коʻп вақтини ижтимоий тармоқларда оʻтказувчи инсонлар улардан, асосан, электрон хат-хабарларни қабул қилиш учун фойдаланишади. Ваҳоланки, шахсий ёзишмалар, айниқса, ижтимоий тармоқлардаги каби қисқа матнли хабарлар керакли ахборотнинг атиги етти фоизини етказа олади холос. Улардаги маʼлумотларнинг 90 фоизи эса мутлақо бефойда ахборотлардир. Бошқача қилиб айтганда, ижтимоий тармоқларда оз-оздан вақт оʻтказганда ҳам инсон бундай машгʻулотдан деярли ҳеч қандай фойда олмайди.

Аслида, биз соʻз юритаётган муаммо коʻп қирралидир. Унга чуқур кириб борган сари муаммо изидан муаммо келиб чиқаверади. Масалан, ижтимоий тармоқларга тобеликни олайлик. Бу ҳам коʻп тармоқли муаммо.

Чунки виртуал тобелик инсонда ташқи оламдан ёлгʻизланиш, реалликдан, шахсий ҳамда ижтимоий ҳаётдаги қийинчилик ва муаммолардан қочиш, уларни коʻрмаслик ва тан олмаслик, охир-оқибат эса депрессияга олиб келади. Бу ҳолат ижтимоий психологияда “омма ичидаги ёлгʻизлик” номини олган. Яʼни, инсон бир қарашда ижтимоий фаол муҳитда ҳаёт кечиради-ю, бироқ, борган сари ундан қочишга, ёлгʻизланишга интилади. Қизигʻи шундаки, бундай ҳолат коʻпроқ телекоммуникатсия ва компютер технологияларидан фойдаланувчи инсонларда кузатилмоқда. “Омма ичидаги ёлгʻизлик” ҳолатининг салбий оқибати оʻлароқ, депрессияга ёʻлиққан инсонлар ниҳоятда пассив, камҳаракат ва камгап боʻлиб қолишади. Шу боис улар виртуал маконда ҳаёт кечиришни маʼқул коʻришади. Чунки реал ҳаётда яшаш, инсонлар билан мулоқот қилиш кишидан фаолликни, маʼлум микдорда энергия сарфлашни талаб қилади. Виртуал дунёда эса минимал ҳаракат эвазига деярли барча кутилган натижаларга эришиш мумкин. Бугунги кунда интернет маконида, асосан, коʻнгилочар ёʻналишдаги ижтимоий тармоқларнинг тобора оммалашиб бораётгани шу билан богʻлиқ.

Фаол фойдаланувчилар сони боʻйича ҳозир дунёда “Гʻасебоок” ижтимоий тармогʻи етакчилик қилмокда. Унинг бир ойлик аудиторияси етти юз миллион кишидан ортиқ. Мамлакатимизда мазкур ижтимоий тармоқ

128 минг нафар фойдаланувчисига эга эди (2012 йил феврал ҳолатига коʻра). Оʻзбекистонлик интернетдан фойдаланувчиларининг 2,5 миллиони www.одноcласниcи.ру сайтида роʻйхатдан оʻтган. “Одноклассники” 1995 йилда Ренди Конрад томонидан асос солинган замонавий коʻринишдаги биринчи ижтимоий тармоқ Слассматес.сомнинг рус тилидаги нусхаси ҳисобланади. Қолаверса, у ҳудудий ижтимоий тармоқ боʻлиб, ҳамдоʻстлик мамлакатлари аудиторияси учун моʻлжалланган.


Киритилган вақти: 03/05/2021 12:10;   Кўрилганлиги: 74
 
Материал манзили: https://savad-ul-azam.uz/articles/society/virtual-makonda-hayot-kechirish-bu
Чоп этилган вақт: 06/12/2021 23:31